Азиз юртдошлар, ҳурматли ҳамкасблар! Рамазон ойи азалдан эзгулик, хайр-саховат ва меҳр-мурувват ойи сифатида юртимиз ҳаётида алоҳида ўрин эгаллаб келади. Ушбу қутлуғ ойда кўпсонли энергетиклар ҳам савобли амалларга қўл уриб, халқимиз бошига тушган турли синовлар ва табиий офатлар шароитида ҳамжиҳатлик намунасини кўрсатгани таҳсинга лойиқ.
2020 йил 20 май куни МДҲ давлатлари Энергетика Кенгашининг навбатдаги йиғилиши онлайн шаклда ўтказилди. Йиғилишнинг бу сафарга мавзуси — Электр энергетика соҳасида кадрлар тайёрлаш, ишчи-ходимларнинг хавфсизлик техникаси бўйича билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган малака ошириш ишларига бағишланди.
Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари коронавирус инфекциясига қарши кураш ишларига яна бир бор тўхталиб ўтди. Касалликни юқтирган 2 минг 802 нафар фуқаромиздан 2 минг 314 нафари ёки 82 фоизи бутунлай соғайгани, бу курашда чинакам жасорат кўрсатаётган 23 минг нафар тиббиёт ходимларига жами 78 миллиард сўмдан зиёд рағбатлантириш пули тўлаб берилгани айтилди.
Ёдингизда бўлса, 2019 йил 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги иштирокида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ва Франциянинг «TOTAL Eren» компаниялари ўртасида умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектр станцияси қуриш ва эксплуатация қилиш юзасидан келишув имзоланган эди.
Барчамизга маълумки, электр энергияси таъминоти тизими мураккаб техник-муҳандислик амалиёти бўлиб, у ишлаб чиқариш, юқори ҳамда паст кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанциялари орқали етказиб бериш ва истеъмолчиларга тақсимлаш жараёнларини ўз ичига олади.
Барчамизга маълумки, Ўзбекистоннинг юқори кучланишли ҳаво линиялари қўшни мамлакатларнинг магистрал электр тармоқлари билан барқарорликда ишлайди ва қўшни мамлакатлар диспетчерлик хизматлари ўзаро мувофиқлашув асосида минтақанинг энергия хавфсизлигини таъминлайди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг «Тошкент металлургия заводининг ташқи объектларини қуришда электр энергияси билан таъминлаш» лойиҳаси муваффақиятли якунланиб, умумий узунлиги 46 километрли 220 кВ ли ҳаво линияси ҳамда янги юқори кучланишли «Сирғали» подстанцияси фойдаланишга топширилмоқда. Айни пайтда техник дастурга асосан кучланиш берилиб, 115 соатли ишга қўйиш-созлаш ишлари олиб борилмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув аппаратининг қарорига мувофиқ жорий йилнинг 7 май куни «Сардоба» сув омбори тошқинидан зарар кўрган, ҳозирда вақтинча яшаш жойларида истиқомат қилаётган аҳоли вакилларига 60,0 млн. сўмлик кийим-кечак, хўжалик ва уй-рўзғор буюмлари етказиб берилган эди.
Маълумки, жорий йил Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабага роппа-роса 75 йил тўлди. Бу куннинг шукуҳи ва залворида ўзбек ўғлонларининг мардонаворлиги ва юксак жасорати катта ўринни эгаллаши шубҳасиз. Зеро, 1,5 миллиондан зиёд Ўзбекистон фарзандлари бу қонли урушда тинчлик ва озодлик учун мардона жанг қилгани, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ўз яқинлари бағрига қайтмагани, эл-юртимизнинг фронт ортида кўрсатган матонатли хизматларини халқимиз ҳеч қачон унутмайди.
Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ходимлари ўз аризаларига кўра иш ҳақларининг бир қисмини, аниқроғи 197,61 млн сўм маблағларни “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказиб берган эди.
Аввал хабар берганимиздек, бугун — 2020 йил 7 май куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг кўпсонли жамоаси номидан «Сардоба» сув омбори тошқинидан зарар кўрган, айни пайтда эса Сардоба туманига ёндош ҳудудлардаги вақтинчалик яшаш жойларида истиқомат қилаётган аҳолига ёрдам кўрсатиш мақсадида юборилган хайрия акциясининг карвони йўлга тушгани ҳақида маълумот берган эдик.
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 26 апрель куни Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудидаги «Пули Хумри» ва «Чимтала» подстанциялари оралиғидаги 220 кВли 255- ва 256-рақамли ҳаво тармоқларининг 562-сонли таянч устунига ҳарбий ҳаракатлар туфайли зарар етган эди. Бунинг оқибатида Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш амалиёти 280 МВтдан «ноль» қийматга камайганди.
Хабарингиз бор, ёзги вегетация, яъни қишлоқ хўжалигидаги суғориш мавсумида Тожикистон гидроэлектр станциялари сув омборида тўпланган сувларни сарфлаш жараёнида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини Ўзбекистонга экспорт қилиш амалиёти мавжуд бўлиб, бу мамлакатимиз сув ҳавзаларига кириб келадиган табиий сув оқимини оширишга хизмат қилади.
Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда табиий офатдан энг кўп талафот кўрган ҳудуд — Бухоро вилоятида «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг бир нечта бригадалардан иборат ишчи-ходимлари зарар етган таянч устунларини таъмирлаш ҳамда янгилаш ишлари билан машғул бўлишмоқда.
Айни пайтда табиий офатдан энг кўп талафот кўрган ҳудуд — Бухоро вилоятида «Ўзбекистон МЭТ» АЖга қарашли ҳаво тармоқларини тиклаш, яъни зарар етган таянч устунларини таъмирлаш ҳамда янгилаш ишлари билан бир нечта бригадалар тонгги соат 6:00 дан тунги 00:00, яъни ярим тунга қадар иш фаолияти олиб боришмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 26 апрель куни соат 21:10 атрофида Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудидаги «Пули Хумри» ва «Чимтала» подстанциялари оралиғидаги 220 кВли 255- ва 256-рақамли ҳаво тармоқларининг 562-сонли таянч устунига ҳарбий ҳаракатлар туфайли зарар етиши оқибатида Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш амалиёти 280 МВтдан «ноль» қийматга камайган эди.
Кўпчиликка маълумки, 2020 йил 27 апрель соат 00:28 да Туркманистон тарафдан кучли шамол оқимининг кириб келиши натижасида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида, жумладан: Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида, бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида юқори ҳамда паст кучланишли электр тармоқларидаги аварияга қарши автоматика тизими ишлаши оқибатида электр таъминотида кўплаб узилиш ҳолатлари кузатилди, бир нечта таянч устунлари ҳамда ҳаво тармоқларига зарар етди.
Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 27–28 апрель кунлари об-ҳавонинг кескин ўзгариши ва Туркманистон ҳудудидан кучли шамол оқимининг кириб келиши натижасида мамлакатимизнинг бир нечта вилоятларидаги электр таъминотида узилишлар кузатилди. Айни пайтда истеъмолчиларнинг катта қисмига тармоққа уланиб, табиий офат талафотлари бартараф этилмоқда.
2020 йил 27 апрель соат 00:28 да Туркманистон тарафдан кучли шамол оқимининг кириб келиши натижасида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида, жумладан: Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида, бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида юқори ҳамда паст кучланишли электр тармоқларидаги аварияга қарши автоматика тизими ишлаши оқибатида электр таъминотида кўплаб узилиш ҳолатлари кузатилди.
Хабарингиз бор, яқинда Афғонистон Ислом Республикасининг «Da Afghanistan Breshna Sherkat» (DABS) компаниянинг 2020 йил март ойида етказиб берилган электр энергияси учун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ олдида шартномавий қарзи мавжудлиги, ушбу муносабат билан «DABS» ширкати номига расмий мурожаат юборилгани ҳақида хабар берган эдик.