Бугун, 2020 йил 6 март куни «O‘zbekiston milliy elektr tarmoqlari» акциядорлик жамиятининг барча ҳудудий филиал ва таркибий муассасаларида ўтказилгани каби марказий бошқарув аппарати биносида ҳам «8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами» муносабати билан Жамиятимиз хотин-қизларини табриклаш маросими бўлиб ўтди.
Машқда қийин бўлса, жангда осон бўлади, деган иборани эшитганмисиз? Ҳақ гап! Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятларда муҳофаза қилишга тайёргарлик кўришда ўқув машқларининг ўрни беқиёс. Зеро, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш борасидаги билим-кўникмаларга эгалик — талафотнинг яримини асраб қолиш гаровидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2019 йил 23 август куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган 34-сонли йиғилиш баёнининг 8-бандига мувофиқ вазирлик ва идора раҳбарлари биттадан мактабни оталиққа олиш тўғрисидаги топшириқ берилган эди. Шунингдек, ушбу мажлисда ҳар бир вазирлик ва идора-ташкилот раҳбарлари ўзи ўқиган мактаб кутубхоналарига китоблар совға қилиши, мактаб ўқувчиларига маҳорат дарслари ўтиб бериши лозимлиги кўрсатиб ўтилганди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПҚ-4249-сонли қарорида белгилаб берилган вазифаларни бажариш мақсадида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ маъмурияти Жаҳон банки иштирокида халқаро эксперт, Грузия фуқароси Сулхан Зумбуридзени «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг маслаҳатчиси сифатида қисқа муддатли иш фаолиятига жалб қилган эди.
Бундан бир неча ҳафта муқаддам Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан Буюк Британия ҳукумати ҳамкорлигида мамлакатимиздаги вазирлик ва идораларда меҳнат фаолиятини олиб бораётган матбуот котиблари тажрибасини оширишга қаратилган амалий семинар ва давра суҳбатлари ташкил этилган эди.
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2020 йил 21 февраль куни соат 6:45да Туркманистон энергетика тизимига тегишли «Мари иссиқлик станцияси» ва «Сердар» подстанциялари оралиғидаги 500 кВли Л-511 ҳаво тармоғи фавқулотда ўчиши оқибатида Туркманистондан етказиб берилаётган электр энергияси 780 МВтдан 60 МВтгача камайган эди. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон энергетика тизимида 600 МВт қувват даражасида чекловлар киритилишига сабаб бўлган эди.
Кўпчиликка маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 1 декабрь санасидан буён «Туркменэнерго» давлат электр энергетика корпорациясидан электр энергияси импорти амалиётини амалга ошириб келмоқда. Бугун, 2020 йил 21 февраль куни соат 6:45да Туркманистон энергетика тизимига тегишли «Мари иссиқлик станцияси» ва «Сердар» подстанциялари оралиғидаги 500 кВли Л-511 ҳаво тармоғи фавқулотда ўчди. Натижада Туркманистондан етказиб берилаётган электр энергияси 780 МВтдан 60 МВтгача камайди.
Яқинда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги Тиббий-санитария қисми Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти Кенгаш аъзолари билан биргаликда «Ёшларнинг муаммолари ва уларнинг ечимлари» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Кўпчиликка маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 1 декабрь санасидан буён «Туркменэнерго» давлат электр энергетика корпорациясидан импорт амалиёти амалга оширилмоқда.
Кўпчиликка маълумки, буюк бобокалонларимиз Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур 42 йил фарқи билан бир-бирига замондош ҳисобланади. «Бобурнома» асарида 1551 кишининг исм-шарифлари тилга олинган. Улар ичида жуда кўп тарихий шахслар — темурий ҳукмдорлар, ҳарбий амалдорлар, илм-фан ва санъат намояндаларининг таржимаи ҳолларидан қисқа сатрларда, фаолиятлари баёнида зикр этилган.
Барчамизга маълумки, давлатимиз томонидан ёшлар масаласига алоҳида эътибор берилмоқда. Ёш кадрларда ватанпарварлик, юртга содиқлик ҳамда фидойилик туйғулари ўз касбига, оиласига, яқинларига меҳр-садоқатдан бошланади. Бундай улуғ туйғу ва тушунчаларнинг шаклланишида ҳалол ва самарали меҳнат фаолиятининг аҳамияти беқиёс. Зеро, меҳнат инсонни улуғлайди, билим-тажриба орттиришга сабабчи бўлади, ҳаётнинг турли синовларига бардошли қилиб тарбиялайди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Холиқ Элмуродов томонидан берилган топшириқ асосида ишлаб чиқилган иш режасига мувофиқ «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиалида «Жароҳатланишларнинг олдини олиш ва жароҳатланганда биринчи ёрдам кўрсатиш» мавзуси бўйича бир нечта объектларда ўқув семинарлари, амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Тадбирларда «Нурафшон» сиҳатгоҳи ҳамда «Наманган тиббий санитария қисми» шифокорлари фаол иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 11 февраль куни коррупцияга қарши курашиш ҳамда жамоатчилик назорати тизимларини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Коррупция иқтисодиёт ривожи, чинакам қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳити учун энг асосий тўсиқлардан биридир. Таҳлилларга кўра, бу иллат жаҳон иқтисодиётига ҳар йили ўртача 2,6 триллион доллар зарар келтиради.
Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳридаги Арсиф ҚФЙ ҳудудида жойлашган «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали тасаруффидаги 220/110/10 кВли «Сокин» подстанциясида ўрнатилган АТ-2-125000 кВА қувватга эга автотрансформаторини «Жаҳон Банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш» номли инвестиция лойиҳаси доирасида қуввати 200000 кВАли янги ҳамда замонавий автотрансформаторга алмаштириш, шу билан бирга, замонавий микропроцессорли реле ҳимоя жиҳозлари билан таъминлаш ишлари якунланди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ва унинг қуйи тизимларида 11 та олий маълумотли ва 2 та ўрта махсус маълумотга эга жами, 13 та юрисконсультлар фаолият юритаётган бўлиб, улар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори орқали давлат ташкилотлари юридик хизмати учун белгиланган вазифалар бажариб келинмоқда.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти марказий аппарати таркибидаги Подстанциялардан фойдаланиш бошқармасининг асосий вазифалари Жамият тасарруфидаги 35-500 кВ кучланишли подстанцияларни эксплуатация қилиш, электр ускуналари ва бино-иншоотларда жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилишини ташкиллаштириш ва назоратини олиб бориш, техник хизмат кўрсатиш ишларини режалаштириш, ташкил қилиш ва назорат қилиш, подстанцияларда эксплуатация қилинаётган электр ускуналарини реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш, подстанцияларнинг эстетик ҳолатини талаб даражасида сақлаш, ишончлилигини ошириш ва барқарор ишлашини таъминлаш бўйича амалий ишларни олиб боришдан иборат.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти марказий аппарати таркибидаги Молиявий менежмент, бизнес этика ва шаффофлик бўлими ўз номига хос ва мос фаолият, яъни молиявий жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш, бизнес этика қоидаларини жорий этишда иштирок этиш ҳамда Жамиятнинг иқтисодий-ижтимоий ва молиявий йўналишдаги иш фаолиятида очиқлик-шаффофлик тамойилларини қўллаган ҳолда коррупцияга қарши курашиш каби вазифалар билан шуғулланади. Айни пайтда бўлим таркибида 2 нафар мутахассис ходим меҳнат фаолияти олиб бормоқда.
Кўпчиликка маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги ПҚ-4249-сонли қарорига асосан «Ўзбекэнерго» АЖ, «Энергосотиш» филиали ва «Ўзэлектртармоқ» УК негизида ўз фаолиятини бошлади.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги Миллий диспетчерлик маркази Ўзбекистон Республикаси ягона электр энергетикаси тизимининг электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш режимларида узлуксиз тезкор-диспетчерлик бошқарувини амалга оширади, шунингдек, ягона электр энергетикаси тизимининг бошқа давлатлар электр энергетикаси тизимлари билан ҳамкорлигини таъминлайди.
Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Сурхондарё МЭТ» филиали тасарруфидаги 220/35/6 кВли «Денов» подстанциясида қуввати 40000 кВА бўлган, 1965 йилда Тольяти трансформатор заводида ишлаб чиқарилган Т-2 куч трансформаторини янги 63000 кВА қувватли куч трансформаторга алмаштириш ишлари 25 январдан 4 февралгача давом этиши белгиланган эди.