Бир йил олдин Ўзбекистонда Марказий Осиёда биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича йирик ўзбек-рус лойиҳаси бошлаганди.
Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида 2-4 октябрь кунлари ўтказилган «Россия Энергетика ҳафталиги» (РЭҲ) халқаро форуми доирасида Ўзбекистон–Россия энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 19750-хҳ-сонли топшириғи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2019 йил 23 август куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнининг 8-бандига мувофиқ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ маъмурияти Тошкент вилояти Бўка туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабини ўз оталиғига олган эди.
Бугунги ҳаётимизни электр энергиясиз тасаввур этишнинг ўзи мушкул. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда электр энергиясига бўлган умумий эҳтиёж 2030 йилга бориб ўтган 2018 йилга нисбатан 1,7 баробар ортади. Агар аҳолининг турмуш даражаси ошиб бораётганини ҳисобга олсак, яқин 10 йил ичида электр энергияга бўлган талаб қарийб 2 баробар ошиши ҳеч гап эмас
Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Жиззах вилоятида истиқомат қилаётган аҳоли, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш объектларини мунтазам ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 220/110/10 кВли «Жиззах» подстанциясида 125 МВА ли автотрансформаторлар ўрнига 200 МВАли АТ-1 ва АТ-2 автотрансформаторлари ишга туширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги 3284-сонли қарори асосида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан Республикамиз ҳудудида жойлашган 22 та подстанцияларда ускуналарни янгилаш (модернизация) ишлари олиб борилмоқда.
Бугун, 18 сентябрь куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига дунёнинг нуфузли нашрларидан бири — «Global Markets» журнали мухбири Люси Фицжорж-Паркер ташриф буюрди.
Бугун, 16 сентябрь куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мажлислар залида Жамияти маъмурияти ҳамда Жаҳон Банки вакиллари иштирокида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.
Бугун, 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги иштирокида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ва Франциянинг «TOTAL Eren» компаниялари ўртасида умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектр станцияси қуриш ва эксплуатация қилиш юзасидан келишув имзоланди.
Бугунги шиддатли ҳаёт тарзимизни электр энергиясиз тасаввур этишнинг ўзи мушкул. Медиа майдонда пайдо бўлаётган ахборот оқими ичида энергетика соҳасига тааллуқли савол, таклиф, эътироз ва танқидлар улуши сезиларли даражада ошиб бормоқда.
Кеча, 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ишлаб чиқилган «медиа-режа»га биноан матбуот анжумани ўтказилди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг янги логотипи тасдиқланди!
Президент Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш бўйича йиғилиш ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февраль санасидаги ПҚ-4145-сонли қарорига мувофиқ Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кредит маблағлари ҳисобидан, шу билан бирга, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 2 апрелдаги ПҚ-4256-сонли қарорига асосан Бирлашган Араб Амирликларининг «Masdar» компанияси иштирокида Ўзбекистонда шамол электр станциялари қуриш бўйича инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ишлари ўзининг янги босқичига чиқди.
Кеча, 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февраль санасидаги ПҚ-4145-сонли қарорига мувофиқ Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кредит маблағлари ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри яқинидаги Қоратоу ҳудудида 100 МВт қувватли шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси юзасидан хорижий мутахассислар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПҚ-4249-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилди.
Президент қарори билан «Ўзбекэнерго» қайта ташкил этиладиган бўлди.