Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 8 апрель куни коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.
Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги Миллий диспетчерлик маркази мутахассислари ҳамда юқори кучланишли подстанцияларда хизмат олиб бораётган навбатчи муҳандислар ташқи муҳитдан изоляция қилинган ҳолда ўз вазифа-мажбуриятларини бажариб келмоқда.
Хабарингиз бор, мамлакатимизда юқумли касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий этилган тартибларнинг кучайтирилиши карантин даврининг қисқартириши ва тез кунларда одатий турмуш ва меҳнат фаолияти тарзига қайтишимиз учун хизмат қилаётганига кун сайин гувоҳ бўлиб бормоқдамиз.
Яқинда айрим хорижий ОАВларда «Ўзбекистон Афғонистонга электр узатиш таъминотини узиш билан таҳдид қилмоқда» номли хабар-маълумотлар эълон қилинди. Унда айтилишича, Афғонистоннинг «Da Afghanistan Breshna Sherkat» (DABS) электр тармоқлари компанияси бош директори Омонуллоҳ Ғолиб:
Ўзингизга маълумки, мамлакатимизда эълон қилинган юқумли касаллик карантини даврида оммавий тадбирлар бекор қилиниб, барча хизмат кўрсатиш шахобчалари ёпилди, шаҳар ичи ва вилоятлараро транспорт қатновига чекловлар киритилди, аксарият ташкилотлар ходимлари меҳнат таътилига чиқишди ёки масофавий иш режимида хизмат кўрсатмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, 2020 йил 2 апрель куни тунги соат 22:15 да Афғонистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондан электр энергияси импортини қабул қиладиган юқори кучланишли ҳаво линиясида носозлик юзага келиб, Афғонистон энерготизими истеъмоли 450 мВтдан 50 МВт қийматга камайган эди.
Аввал хабар берганимиздек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги 34-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси лавозими ташкил этилиб, унга Ориф Абдумажидович Тўхташев номзоди маъқулланган эди.
Кўпчиликка маълумки, Ўзбекистон электр энергия умумтизими импорт амалиёти билан бир қаторда қўшни Афғонистонга электр энергияси экспортини ҳам амалга оширади. Энергетика борасидаги ҳамкорлик Афғонистон Ислом Республикаси билан қўшничилик алоқаларини яхшилаш, қўшни мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган бўлиб, бу ҳақдаги барча маълумотлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилмоқда.
Бугунги кунда «COVID–19» (коронавирус) юқумли касаллигининг олдини олиш борасида Республикамизда, хусусан пойтахтимизда ҳам профилактика тадбирлари амалга оширилмоқда, карантин режимлари кучайтирилмоқда.
1989 йил 21 октябрь... Ушбу сана, шубҳасиз, мамлакатимиз ўтмишидаги энг қутлуғ саналардан бири. Зеро бу кунда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни қабул қилиниб, мустабид тузум ҳукмронлиги давридаёқ халқимизнинг ўзига хос жасорати тимсолига айланган эди. Ва шуни алоҳида эътироф этиш лозимки, бу ҳужжат ўз вақтида халқимизнинг Истиқлолга бўлган умид-ишончини, миллий ғурур туйғусини кучайтирди, Мустақиллигимизнинг ўзига хос пойдевори вазифасини бажарди десак, асло муболаға бўлмайди.
Ассалому алайкум, азиз дўстлар, ҳурматли ҳамкасблар! Барчангизга баҳор байрами — Наврўзи олам муборак бўлсин! Юртимизга кун сайин баҳор фаслининг таровати ёйилиб, табиат уйғонмоқда. Кўклам ҳавосидан қалбларга илиқлик югурмоқда, янгиланиш, яшариш фасли бошланди. Тун билан кун тенглашадиган шарқона янги йил — Наврўз айёми муносабати билан барча юртдошларимизни, энергетика соҳаси вакилларини, хусусан Акциядорлик жамиятимизнинг кўпсонли ишчи-ходимларини, қолаверса соҳамиз фахрийларини самимий муборакбод этаман!
Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 18 март куни коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича Ўзбекистон халқига мурожаат қилди. Бундан олдинроқ, Президент топшириғига биноан, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов коронавирус инфекциясининг аҳоли ўртасида кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида шошилинч йиғилиш ўтказган эди. Йиғилишда барча давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан мажлис ҳамда бошқа тадбирлар ўтказиш вақтинчалик тўхтатилиши ҳақида кўрсатма берилганди.
Аввал хабар берганимиздек, 2019 йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида Жиззах вилоятида истиқомат қилаётган аҳоли, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш объектларини мунтазам ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 220/110/10 кВли «Жиззах» подстанциясида 125 МВАли автотрансформаторлар ўрнига 200 МВАли АТ-1 ва АТ-2 автотрансформаторлари ишга туширилган эди.
2020 йил 15 март куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов коронавирус инфекциясининг аҳоли ўртасида кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида шошилинч йиғилиш ўтказди. Йиғилишда коронавирус сабаб Ўзбекистондаги барча ОТМ талабалари, мактаб ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларига 16 мартдан таътил берилди. Шунингдек...
2020 йил 14–15 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги 136-Ф-сонли «Наврўз» умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш тўғрисидаги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг барча ҳудудий филиал ҳамда ижтимоий муассасаларида ўтказилгани каби марказий бошқарув аппаратида биносида ҳам умумхалқ ҳашари ташкил этилди.
Қорақалпоғистон Республикасидаги «Тахиатош» иссиқлик электр станциясидан «Хоразм» подстанцияси орқали Саримой аҳоли яшаш пунктигача 220 кВли электр узатиш линияси қуриш инвестиция лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар бўйича ҳисобот.
Яқинда ўзбек тилида иш юритадиган хорижий нашрлардан бирида эълон қилинган «Намангандан Андижонга электр тармоғи фермерларнинг буғдойзорини пайҳон қилиш эвазига тортилмоқда» номли хабарда Андижон вилоят, Улуғнор туманида 45 /номдаги/ фермер хўжалигининг буғдой экилган далалари бир қисми «Тўрақўрғон ИЭС»идан (Наманган вилояти) Андижон туманидаги «Юлдуз» подстанциясига юқори кучланишли линия тортиш жараёнида /қишлоқ хўжалиги экинлари/ пайҳон қилинаётгани;
Аввал хабар берганимиздек, 2020 йилнинг 5 март куни Hyatt Regency меҳмонхонасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси билан умумий қиймати 1,2 миллиард АҚШ долларига тенг битим имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги 34-сонли қарорида давлат бошқарув органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя қилиш, иш юритишни давлат тилида ташкил этишга шахсан масъул эканликлари белгилаб берилган.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Саудия Арабистонининг ACWA POWER компанияси билан имзолаган битим Ўзбекистоннинг энергетика соҳаси тараққиётига салмоқли ҳисса қўшади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 ноябрдаги 21658-хх-сонли топшириғига биноан Сирдарё вилоятида иккита замонавий ва юқори қувватга эга буғ-газ қурилмаси қуриш ҳамда фойдаланишга топшириш белгилаб берилган эди. 2020 йилнинг 5 март куни Hyatt Regency меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимидаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Саудия Арабистонининг йирик инвестори ― ACWA Power компанияси билан умумий қиймати 1,2 миллиард АҚШ долларига тенг битим имзолади.