Барчамизга маълумки, мамлакатимизда ўтган 2019 йил «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилинган эди. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан 2019 йилда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш механизмларини тубдан такомиллаштириш ва соддалаштириш, аниқроғи тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштиришни кенгайтириш орқали электр энергия истеъмолчиларини ҳамда саноат корхоналарини кафолатланган электр энергияси билан таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги ПҚ-4249-сонли қарорига асосан «Ўзбекэнерго» АЖ, «Энергосотиш» филиали ва «Ўзэлектртармоқ» УК негизида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ўз фаолиятини бошлаган эди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ марказий аппарати таркибидаги Капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармаси энергетика тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, 500/220 кВ ли ҳаво тармоқларини, хусусан қурилиш тармоғидаги таркибий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва уни янада жадаллаштириш ҳамда капитал қурилиш кўламини кенгайтириш, қурилиш ускуналар сифатини замон талаблари даражасига етказиш билан боғлиқ масалаларини ҳал этишга йўналтирилган дастурларни амалга оширади, шу билан бирга, ушбу амалиётларни ташкил этади ҳамда мувофиқлаштиради.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги Ҳаво линияларидан фойдаланиш бошқармасининг асосий вазифалари Жамият тасарруфидаги 35-500 кВ кучланишли ҳаво линияларини таъмирлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш ишларини режалаштириш, ташкил қилиш ва назорат қилиш, шу билан бирга, мавжуд линияларини реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш, электр линияларини ишончлилигини ошириш ҳамда барқарор ишлашини таъминлашдан иборат.
«Сурхондарё МЭТ» филиали тасарруфидаги 220/35/6 кВли «Денов» подстанциясида мавжуд қуввати 40 000 кВА бўлган, 1965 йилда Тольяти трансформатор заводида ишлаб чиқарилган Т-2 куч трансформатори ўта юқори юкламада ишлаши оқибатида мавжуд юкламани кўтара олмаётган эди. Ушбу трасформатор модернизация режаси асосида алмаштирилиши режалаштирилган бўлиб, айни пайтда подстанция ҳудудига олиб келинган янги 63 000 кВА қувватли куч трансформаторга алмаштирилмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, Андижон вилоятининг Андижон туманидаги «Айрилиш» МФЙ ҳудудида жойлашган «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали тасаруффидаги 220 кВ ли «Юлдуз» подстанциясида мавжуд 2 дона 125 МВА қувватли автотрансформаторларни «Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш» номли инвестиция лойиҳаси доирасида қуввати 200 МВАли янги, замонавий автотрансформаторга алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йил 25 январь куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида фаолият юритувчи ёш муҳандислар ҳамда ташкилотда ижтимоий-иқтисодий, ахборот, транспорт, алоқа ва хавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи, яъни бевосита юқори кучланишли подстанциялар иш фаолияти билан яқиндан таниш бўлмаган ходимлардан иборат гуруҳ бошқарма бошлиғи ўринбосари Мирали Комилов бошчилигида Жамиятда тасарруфидаги «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги «Қўйлиқ» подстанциясига ташриф буюришди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Азамат» спорт-соғломлаштириш маркази Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган бўлиб, ушбу марказ даволаниш маскани ҳисобланади.
Жорий йилнинг 14 январь санасидан бошлаб об-ҳавонинг кескин совиши ва мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида қалин қопламали қор ёғиши муносабати билан электр энергиясига бўлган эҳтиёж кескин ошди. Бу, ўз навбатида, энерготизимда мувозанат, яъни тизим хавфсизлигини сақлаш мақсадида маълум даражада чекловлар ўрнатилишига сабаб бўлмоқда.
Кўпчиликка маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув ўтказиб, Ватанимиз ёшларига мурожаатида «2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади», дея таъкидлаган эди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Нурафшон» санаторияси юртимизнинг энг гўзал ва сўлим масканларидан бири бўлган Фарғона водийсида жойлашган бўлиб, бальнеологик курорт маскани ҳисобланади. У Фарғона шаҳридан 32 км масофадаги Қатрон тоғ тизимида, денгиз сатҳидан 450 метр баландликда, Олтиариқсой ҳудудида жойлашган.
2020 йил 17 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Исақулов Дадажон Айнақулович Хўжайли туманидаги «Кулоб» сайлов округи қамровида истиқомат қиладиган фуқаролар билан илк учрашувини ўтказди.
Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуслари билан энергетика соҳасини ислоҳ қилиш мақсадида «Ўзбекэнерго» АЖ қайта ташкил этилди. Бунинг натижасида бошқа турдош ташкилотлар қаторида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, унинг негизида эса «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали ташкил топди.
Аввал хабар берганимиздек, Андижон вилоятининг Андижон туманидаги «Айрилиш» МФЙ ҳудудида жойлашган «Ўзбекистон МЭТ» АЖ «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали тасаруффидаги 220 кВ ли «Юлдуз» подстанциясида Т2-125 МВА қувватли автотрансформаторни 200 МВА қувватли автотрансформаторга алмаштириш ишлари 2019 йил 20 ноябрдан 27 ноябргача давом этган эди.
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 13 январь куни электр энергетикаси соҳасини янада ривожлантириш бўйича жорий йилги асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги Электр энергиясини ҳосил қилувчи мустақил корхоналар билан ишлаш бўлими 2019 йилда бир бир қатор ишларни амалга оширди. Айниқса, Жамиятимиз иштирокида қайта тикланувчи энергия манбалари (қуёш ва шамол электр станциялари) бўйича амалга оширилаётган ишлар жорий 2020 йил учун мустаҳкам асос ҳосил қилди, десак муболаға бўлмайди.
Бугун, 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни! «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ушбу байрам муносабати билан барча ватандошларимизни табриклайди!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида белгиланган Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепциясида иқтисодиётнинг мазкур йўналишнинг нақадар аҳамиятли эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилгани барчамизга маълум.
Халқимизда «Иш қуролинг бўлса соз, машаққатинг бўлар оз» деган нақл бор. Ҳақ гап... «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида ҳам барча амалга ошириладиган ишларимиз, авваламбор, махсус техникаларимизнинг созлиги ва самарали ишига боғлиқдир.
Бугун, 6 январь куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ мажлислар залида Жамият ёшлари билан давра суҳбати ўтказилди.