Барчамизга маълумки, Ўзбекистоннинг юқори кучланишли электр тармоқлари қўшни мамлакатларнинг магистрал электр тармоқлари билан барқарорликда ишлайди. Шунингдек, МДҲ давлатларида қайта тикланувчи энергия манбалари салмоғини ошириш, анъанавий турдаги электр энергияси ишлаб чиқаришнинг экотизимига салбий таъсирини ўрганиш — минтақа энергетиклари томонидан қизғин муҳокама этилаётган мавзулардан бири ҳисобланади.
Ўқитувчи ва мураббийлар – янги Ўзбекистонни барпо этишда катта куч, таянч ва суянчимиздир Ассалому алайкум, азиз юртдошлар! Қадрли муаллимлар! Муҳтарам устозлар! Бугун сиз, азизлар билан 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни – умумхалқ байрами арафасида учрашиб турганимдан бахтиёрман.
Дастурда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг қанча улуши қайта тикланувчи энергия манбаларига хос эканлиги, қуёш фотоэлектр ва шамол генераторлари станцияларини қуриш бўйича олиб борилаётган ишлар, инвестицион лойиҳалар, лойиҳаларнинг ҳудудлар кесимидаги қамрови, муқобил энергия манбаларининг янги турдаги станциялари қачон фойдаланишга топширилиши хусусидаги маълумотлар, шунингдек, «яшил энергия»нинг аҳамияти, фойдали ва мураккаб томонлари, экотизмга ижобий таъсири, истиқболдаги режалар, энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги масалалари ҳақида давра суҳбати уюштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти: электр энергетика тармоғида қайта тикланувчи энергия манбалари салмоғини ошириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар, муқобил энергия манбалари тармоғи ривожининг аҳамияти хусусида батафсил маълумот.
Марказий Осиёдаги барча мамлакатлар билан чегарадош бўлган ягона давлат қайси эканлигини биласизми? Албатта, Ўзбекистон! Шунинг учун минтақада унинг мавқеи ўзгача. Мамлакатимиздаги тараққиёт нафақат Ватанимизнинг равнақи, халқимиз фаровонлиги учун, балки бутун Марказий Осиё учун ҳам муҳим аҳамият касб этган. Бежиз эмаски, географик, демографик ва иқтисодий салоҳияти билан Ўзбекистон «Марказий Осиёнинг юраги» деб тан олинган.
«Нуқтаи назар» рукнидан Бугун дунё ҳамжамиятини бирдек хавотирга солиб, якдиллик билан ҳаракат қилишга чорлаётган коронавирус инфекциясининг совуқ шамоли, минг афсуски, Ватанимизни ҳам четлаб ўтмади. Бироқ касаллик кириб келишининг илк палласиданоқ унинг кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича тезкор чора-тадбирлар йўлга қўйилди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ таркибидаги «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиалининг электр энергияси таъминотида ўтказиш қуввати 1175 МВА бўлган 3 дона юқори кучланишли подстанциялар мавжуд. Булар 220 кВли «Сардор», «Оби-Ҳаёт» ва «Қизил-Ровот» подстанцияларидир.
Айни пайтда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси томонидан 792,41 километр узунликка эга 220–500 кВли ҳаво электр узатиш тармоқлари, умумий қуввати 2090,433 минг кВА бўлган жами 5 та 500–220 кВли подстанцияларга техник хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 сентябрь куни электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Маҳаллий хомашёларни қайта ишлаш эвазига тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, ички бозор эҳтиёжини тўлдириш билан бир қаторда маҳсулотларини экспортга йўналтириш имкониятига эга йирик корхоналар сони ва қувватини ошиб бориши — Президентимиз томонидан белгилаб берилган устивор йўналишдан бири эканлиги барчамизга маълум.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида меҳнат фаолияти олиб бораётган кўп минг сонли ишчи-ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилмоқда.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибидаги «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси 2020–2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик мақсадида ишлаб чиқилган режа-тадбирга кўра белгиланган ишларни якунламоқда. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, «COVID-19» пандемияси асоратлари ҳамда жорий йил баҳор-ёз ойларининг иқлим инжиқликлари барча соҳа-тармоқлар қаторида энергетиклар учун ҳам синовли давр бўлди.
Хабарингиз бор, 2020 йил 18 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6042-сон Фармони эълон қилинди.
Ассалому алайкум, қадрли ва муҳтарам ватандошлар! Аввало, сиз азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Айни пайтда ушбу тантанали маросимни жойлардаги студияларда, шунингдек, уйларида “ойнаи жаҳон” орқали томоша қилаётган, менинг табрик сўзларимни эшитиб турган мўътабар отахон ва онахонларимизга, мунис опа-сингилларимизга, азиз ёшларимизга, барча-барча юртдошларимга ўзимнинг юксак эҳтиромимни билдираман.
Афғонистоннинг тарихи бевосита юртимиз тарихи билан боғлиқ. Тарих зарварақларига разм солсангиз, Афғон давлатчилиги тарихи XVII асрдан бошланганига гувоҳ бўласиз. Бунга қадар афғон диёри ҳудудлари Турон ва Эрон ҳукмдорлари тасарруфида бўлган. Хусусан, араб халифалигига қадар гоҳ туркий ҳоқонлар, гоҳида эса эроний шоҳлар тасарруфида бўлган. Кейинроқ ғазнавий, хоразмшоҳлар, мўғуллар, темурийлар, бобурийлар салтанатининг, Бухоро амирлигининг таркибий қисми саналган.
Азиз жамоадошлар, ҳурматли ҳамкасблар! Аввало, сиз, азизларни, энг буюк ва энг азиз байрамимиз — Мустақиллик куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман! Биз учун янги давр, эркин ва озод ҳаётни бошлаб берган шу қутлуғ санада халқимиз қандай машаққатли ва айни вақтда шарафли йўлни босиб ўтганини барчамиз яна бир бор чуқур ҳис қилиб турибмиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги «Атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 502-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раиси 2020 йил 28 август куни 259-сонли буйруқни имзолади. Буйруққа кўра Жамиятнинг Марказий бошқарув аппарати ҳамда ҳудудий филиалларидаги Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилотлари ўз иш режаларига атоқли адиб ва мутафаккирлар ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда Адиблар хиёбонига саёҳат уюштириш каби тадбирларни киритиб, ёшлар сиёсати бўйича олиб борилаётган амалиётлар кўламини бирмунча бойитишди.
✅ Бугунги кунда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан Осиё Тараққиёт Банки, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармаси иштирокида бир нечта инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда.
✅ Бугунги кунда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан Осиё Тараққиёт Банки, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармаси иштирокида бир нечта инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — Бош қомусимизда «Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга» деб белгилаб қўйилган. Оила ва маҳалла институти «олий тарбия мактаби», дея бежиз эътироф этилмаган. Ўзбек халқи тарихига назар ташлайдиган бўлсак, ҳалоллик, ростгўйлик, ор-номус, шарму ҳаё, меҳру оқибат, меҳнатсеварлик каби барча инсоний фазилатлар, энг аввал оилада шаклланишини кўрамиз. Демак, ОИЛА аталмиш институтнинг мукаммаллиги давлат ва жамият тараққиёти билан бевосита боғлиқ.