2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: Оҳангарон, Бўстонлиқ ва Оққўрғон туманларида ҳамда Ангрен шаҳрида жойлашган подстанциясида техник профилактика ишлари бажарилди
  • 24.11.2025
  • 3

«Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан қийидаги техник-профилактика ишлари амалга оширилди:

⚙️ Оққўрғон туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Оққўрғон»подстанциясида 10 кВ кучланишли тақсимловчи қурилманинг «Янгилик» ҳамда «Фермал» фидерларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. 

⇒  Таъмирлаш давомида электр қурилмалар, релели ҳимоя автоматика тизимлари ва бошқа муҳим элементлар созланиб, подстанциянинг умумий иш фаолияти янада барқарорлаштирилди.

⚙️ Ангрен шаҳрида жойлашган 110/6 кВ кучланишли «Шарқ» подстанциясида 6 кВ кучланишли КРУ «Ёшлик» фидерда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. 

⚙️ Бўстонлиқ туманида жойлашган 110/10 кВ кучланишли «12-Булоқ» подстанциясида Т-1 трасформаторида мой оқишни тўхтатиш ишлари амалга оширилди. 

⇒  Таъмирлаш давомида электр қурилмалар назорат кўрикдан ўтказилиб, мавжуд камчиликлар бартараф этилди. Релели ҳимоя, автоматика тизимлари ва бошқа муҳим элементлар созланиб, подстанциянинг умумий иш фаолияти янада барқарорлаштирилди.

⚙️ Оҳангарон туманида жойлашган 110/35/6 кВ кучланишли «Бинокор» подстанциясида Т-1 трансформаторида 16-сонли топшириқномага асосан жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

⚡️ «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 2025–2026 йил куз-қиш мавсуми давомида генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг! http://t.me/ToshkentMET_Axborot