

«Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 110 кВ кучланишли подстанцияларнинг техник ҳолатини яхшилаш бўйича профилактика ишлари амалга оширилмоқда. Мисол учун:
⚙️ 110/35/6 кВ кучланишли «Дўстлик» подстанциясининг В-Озода чиқиш тармоғида аниқланган носозлик бартараф этилди. Шунингдек, мазкур энергетика объектининг СШ-35-1 тақсимловчи қурилмасида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ускуналар техник кўрикдан ўтказилди, контактлар тозаланди, маҳкамлаш қисмлари мустаҳкамланди ҳамда электр ҳимоя тизимининг ишончлилиги синовдан ўтказилди.
⚙️ 110/35/6 кВ кучланишли «Шимолий» подстанциясида ВП-110 қурилмасининг монтаж ва созлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, қурилма элигаз билан меъёрида тўлдирилди.
⚡️ Ушбу техник профилактика ишлари электр энергиясини узлуксиз ва барқарор етказиб беришни таъминлаш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда ускуналарнинг самарали ишлашини қўллаб-қувватлаш мақсадида бажарилди.
⇒ Барча техник ишлар хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда олиб борилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
https://t.me/SamarqandMET_Axborot