2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 110–500 кВ кучланишли электр тармоқларида профилактик ишлар амалга оширилди
  • 24.11.2025
  • 16

Самарқанд вилояти ҳудудидан ўтган 110–500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларида режали равишда таянч устунлари, симлар ва бошқа ташқи элементларнинг техник ҳолатини яхшилаш бўйича профилактика ишлари амалга оширилмоқда.

⚙️ Ушбу профилактика ишлар доирасида таянч устунлари коррозияга қарши бўялмоқда, устунларнинг техник-муҳандислик тартиб рақамлар янгиланмоқда, атрофдаги ортиқча ўсимликлар тозаланмоқда ҳамда ҳаво тармоғининг умумий техник ҳолати яхшиланмоқда.

Мисол учун,

♦ 220 кВ кучланишли Л–Сўғдиёна ва Л–Ч-С электр узатиш тармоқларида;
♦ 500 кВ кучланишли Л-510 ва Л-521 ҳаво тармоқларида режалаштирилган ишлари бажарилди.

⚡️ Бажарилаётган ишлар электр тармоқларининг ишончлилигини таъминлаш, авария ҳолатларини олдини олиш ва ҳаво тармоқларининг ташқи кўринишини янада саранжом ҳолга келтириш  ҳамда корозияланишини олдини олишга хизмат қилади. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

https://t.me/SamarqandMET_Axborot