Афғонистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги мамлакат Ўзбекистон ва Тожикистондан импорт қилинадиган электр энергияси учун 100 миллион доллардан ортиқ қарздор эканини маълум қилди. Бу ҳақда «TOLOnews» хабар берди.
Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газ бўйича ижтимоий истеъмол нормаси киритилади. Энергетика вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, бу норма маиший истеъмолчиларнинг аксариятини қамраб қолади. Шу тариқа, сезиларли кўп энергия сарфлайдиган аҳолининг кам сонли ўзига тўқ қисмига бюджетдан субсидия тўлашга барҳам берилиши мумкин.
Ўзбекистонда электр энергиясини ягона харид қилувчи функциясини амалга оширувчи “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ 2022 йил 1 чорак якунларини 1,5 триллион сўм зарар билан якунлаган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси маълум қилди.
Ўзбекистонда соғлом рақобат муҳитига асосланган, барча иштирокчилар тенг имкониятларга эга бўладиган ва нархлар шаффоф равишда шаклланадиган, энг муҳими танқислик муаммосини ҳал этиши керак бўлган энергетика ислоҳоти ўтказилиши лозим: президент фармонига асосан, 2022 йилда ўзгаришларнинг ҳуқуқий асослари яратилади. Kun.uz бу нега муҳимлиги ҳақида иқтисодчиларнинг фикри билан қизиқди.
Ўзбекистонда энергия ресурсларини, биринчи навбатда электр энергиясини етказиб беришда тариф сиёсатидан қисман воз кечиб, нарх сиёсатини юритишга ва бозор қоидаларига мос қонунларни ишлаб чиқишга эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Агар ушбу режа амалга ошса, аҳолининг у ёки бу энергия етказиб берувчини танлаш, етказиб берувчиларнинг эса бозорда нарх бўйича рақобат қилиш имкони пайдо бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев журналистлар билан мулоқотда сўз очди.
Давлатимиз раҳбари томонидан электротехника саноатини ривожлантириш истиқболларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда ишлаб чиқариш, экспорт ва инвестиция ҳажмини бир неча баробарга ошириш вазифалари қўйилган эди.
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида нефтни қайта ишлаш жараёнида атроф-муҳитга етказиладиган зарарни минималлаштириш мақсадида нефт шламини механик равишда қайта ишлашнинг замонавий юқори самарали технологияси қўлланилади.
Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев 12 май куни бир қатор оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўтказилган учрашувда энергетиканинг қайсидир йўналишида табиий монополия бўлса, шу монополия хусусийдан кўра, давлатники бўлгани яхшироқлиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.
2022 йилги давлат дастурига асосан, энергетика ислоҳотига тайёргарлик шу йил ниҳоят бошланиши керак. “Свет” ўчишлари, “газ-заправкалар”даги навбатларни бусиз йўқотиб бўлмайди. Бироқ бир неча йилга чўзилган ислоҳот яна янги баҳона – урушнинг таъсири важи билан кечиктирилиши мумкиндек: апрел ойигача ишлаб чиқилиши керак бўлган қарор лойиҳасидан ҳалигача дарак йўқ.
Ўзбекистонда майнерлар учун мажбурий рўйхатдан ўтиш, электр энергиясига оширилган тарифлар ва бошқа талаблар жорий этилмоқда. Фақатгина компаниялар майнинг билан шуғулланиши мумкин. Тўлов воситаси сифатида криптовалютадан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳозирда, давлат иштирокидаги корхоналар сони 2 117 тани ташкил этади (227-АЖ, 1 075-МЧЖ, 815-ДУК), шундан 347 таси бўлиб тўлаш шарти билан сотилган. Булар фаолиятсиз ёки тугатиш жараёни олиб борилаётган корхоналар ҳисобланади. Ушбу корхоналарда давлат номидан акциядор (иштирокчи, муассис) функцияси 70 дан ортиқ вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимлик органлари томонидан амалга оширилади.
"Чегарасиз репортёрлар" халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан тузиладиган Сўз эркинлиги индексининг 2022 йилги рейтингида Ўзбекистон ўз кўрсаткичларини 24 позицияга яхшилаб, 157-ўриндан 133-ўринга кўтарилди.
Бугун, пойтахтимиздаги "Туркистон" саройида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ўтказиладиган анъанавий "Олтин қалам" XVI Миллий мукофоти учун халқаро танловнинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Европа давлатлари Россия энергия таъминотига муқобил йўл излаётган бир пайтда газ ва электр энергияси нархи ошиб бормоқда. Бу ҳақда Forbes хабар берди.
Бугун 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 3 майда “Халқаро матбуот эркинлиги куни” деб эълон қилиш ва шу санада матбуот эркинлиги кунини нишонлаш ҳақида махсус резолюуия қабул қилинган.
Ўзбекистонда шаклланаётган фуқаролик жамиятининг муҳим қисмига айланган ОАВ, интернет журналистика ва блогерлик жадал ривожланмоқда. Бугун уйқудан уйғонишимиз билан ижтимоий тармоқ ва мессенжерларга ошиқамиз, ҳаётимизни реал вақт режимидаги янгиликлар ва постларсиз, матбуот ва электрон нашрлардаги долзарб мақолалар, ижтимоий тармоқлардаги қизиқарли, танқидий ва фикрлашга ундовчи материалларсиз тасаввур эта олмаймиз.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари»нинг 2022 йилнинг январь—март ойларидаги умумий даромади 5,1 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда «Дарё»га компания молиявий ҳисоботидан маълум бўлди.
Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф 1954 йил 26 апрелда Андижон вилояти Марҳамат туманининг Қовунчи қишлоғида деҳқон оиласида таваллуд топган.
Маблағлар Ўзбекистонда қишлоқ тадбиркорлиги, шамол электр станциялари ва бошқа тармоқларни ривожлантиришга йўналтирилади.
Натижада, электр энергияси ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида ҚТЭ томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг улуши бир йил аввалги 3 %га нисбатан 3,7 %ни ташкил этди, деб хабар бермоқда «EnergyProm» сайти