Транспорт вазирлиги, “Ўзавиация” агентлиги, “Ўзаэронавигация” маркази ДУК, “Uzbekistan Airports” АЖ, “Ўзгидромет” вакилларидан иборат мамлакатимиз делегацияси Афғонистонда Мавлоно Жалолиддин Балхий номидаги Мозори-Шариф халқаро аэропорти фаолиятини тиклаш бўйича техник ёрдам кўрсатиш жараёни якунига бағишланган маросимда иштирок этди.
1 ноябр соат 23:00 дан 3 ноябр соат 22:00 гача электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириб бўлмайди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ расмий саҳифасида маълум қилинди.
Энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳридан – 477та. Шунингдек, Қашқадарё (76та) ва Самарқанддан ҳам (73та) кўп мурожаатлар йўлланган. Истеъмолчилар фойдасига 743 миллион сўм ундириб берилган. Таққослайдиган бўлсак, ўтган йилги айни шу йўналишдаги мурожаатлар 873 тани ташкил этган ва ўтган йилгига нисбатан бу йил 107тага кўплигини кўриш мумкин. Инобатга олиш керакки, бу мурожаатлар нафақат таъминотдаги узилишлар, балки электр кучининг пастлиги, молиявий қарздорлик ва аҳолидан ноқонуний пул ундириш билан ҳам боғлиқ.
“2022–2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини яна-да яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–408-сон, 25.10.2022 й.) қабул қилинди
Энергия муаммоси нафақат Ўзбекистон балки минтақа аҳолиси учун ҳам долзарб. Замонавий қурувчиликда бу муаммога энергия тежамкорлик орқали ечим топилган, лекин у ҳали Ўзбекистонда кенг қўлланилганича йўқ. Қурилиш вазирлиги ҳамда БМТнинг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда 2017 йилда 800 та бир қаватли, 2020–2022 йилларда эса 22 та кўп қаватли энергия тежамкор уйлар қурилиб эгаларига топширилган. Бу ҳақида Бўстонлиқ туманида, «Ўзбекистонда энергия самарадор қишлоқ турар-жой бинолари қурилишини ривожлантиришга кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида ОАВ ходимлари учун ўтказилган семинар-тренинг давомида маълумот берилди.
Кеча, 26 октябрь куни Энергетика вазирлиги, “Ўзнефтгазинспекция”, “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖлар томонидан маҳаллий ОАВ вакиллари, журналист ва блогерларни Тошкент вилоятининг Ўрта-Чирчиқ туманидаги кўмир ёқилғисига мослаштирилган иссиқхоналар фаолияти ва уларнинг афзалликлари билан таништириш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.
Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида Халқ қабулхоналари Ангрен шаҳрида ташкил қилган навбатдаги оммавий қабул кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа объектларини қиш мавсумига тайёрлаш, иссиқлик, сув, табиий газ, электр энергиясига оид масалаларни ҳал қилишга қаратилди.
... Лекин биз ҳанузгача электр энергиясини аҳолига таннархидан икки баробар арзон сотаётган давлатмиз. Яъни бу халқпарвар сиёсат. Хоҳласангиз ҳам, хоҳламасангиз ҳам. Электр энергия арзон. Бутун иқтисодиётнинг локомотиви бўлган энергия ресурслари масаласида биз ҳамон монополияда юрибмиз. Аҳоли учун энергетика тарифларини оширолмайсиз. Масалан, бугун электр энергияси 295 сўм. Уни 550 сўм қилоласизми? Йўқ, чунки одамларнинг даромади етмайди. Одамларнинг даромади йўқ бўлишига сабаб нима? Иқтисодиёт ривожланмаган.
АОКАда ўтказилган брифингда ФВВ давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Ўлмас Музаффаров ушбу саволга жавоб берди:
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида вазирликлари тасарруфидаги жами 20 340 та ижтимоий соҳа муассасалардан 3 207 тасида ўрнатилган ташқи, ички электр ва иссиқлик қурилмалари ҳамда иситиш учун ўрнатилган қозонларнинг ҳолати юзасидан ўрганишлар ўтказилган.
Дунёда ҳар 20 та электромобилга битта қувватлаш станцияси тўғри келса, юртимизда бундай жойлар атиги 50 та бўлиб, асосан, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида жойлашган. Электромобилларга хизмат кўрсатиш марказлари йўқ. Барча ҳудудлар барқарор электр энергияси билан таъминланмагани боис қувватлаш билан боғлиқ муаммолар юзага келиши тайин
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан айни пайтда расмий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлиб турибди.
Аҳолининг кундалик турмуш тарзига бевосита таъсир қилувчи масалалар бўйича давлат органларига қилган мурожаатларини тезкор ва сифатли кўриб чиқиш энг долзарб масалалардан биридир. Бу борада мамлакатимизда тизимли ишлар ташкил этилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев «АзонТВ» лойиҳасига берган интервьюсида Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилаётган атом электр станцияси (АЭС)ни қайта кўриб чиқиш кераклиги ҳақида фикр билдирди.
Тилимиз, айниқса, термин ва атамалар борасида орқага кетаётганга ўхшайди. Чунки атамачиликни бошқарадиган марказ йўқ, бори ҳам ёпиб юборилган. Шунинг касрига, ҳар ким “атамашунос” бўлиб кетди. Масалан, ҳар бир туман электр тармоқлари идорасига кирсангиз, қатор турган ойнабанд киосклар тепасига “ТАСВИРЧИ” деб ёзиб қўйилганига кўзингиз тушади. Аммо... бу жойда ўтирадиган ходимлар нимани тасвирлайди? Разм солсак, “ОПЕРАТОР”ни бирор аканг қарағай тилбузар “кинооператор” билан бир хил деб ўйлаб, уни ҳам “тасвирчи”га айлантириб юборган кўринади. Ҳолбуки, бу “тасвирчи”лар қарзингизни ҳисоблаб беради, сурат олмайди.
Маълумот учун, 2026 йилга қадар умумий қуввати 8000 МВт бўлган қуёш ва шамол электр станцияларини ишга тушириш режалаштирилган.
Ҳукумат қарори билан (609-сон, 18.10.2022 й.) Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва тармоцларини техник эксплуатация қилиш қоидалари тасдиқланди.
Ҳукумат қарори билан (608-сон, 18.10.2022 й.) Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари тасдиқланди
Энергетика вазирлиги тизимидаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан 2022 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида ваколатли орган билан келишилган ҳолда тадбирлар ўтказилди. Унда 35 Кв ва ундан юқори электр қурилмаларига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари, энергия тизими корхоналари, давлат ташкилотларида ҳамда электр тармоқларига ноқонуний уланиш бўйича жами 718 та ҳолат аниқланган. Бу эса электр ва иссиқлик энергиясидан ноқонуний фойдаланган 440 та истеъмолчи томонидан 87 миллиард сўм етказилган зарар бўйича қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилган.
Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида электр ва иссиқлик энергиясидан ноқонуний фойдаланган 440 нафар истеъмолчи томонидан 87 млрд сўм етказилган зарар ундирилган.