Янгиер шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйларни қуриш жараёнида қурувчилар томонидан электр энергияси тармоғига ноқонуний уланганлиги аниқланди.
Иқтисодчи Отабек Бакиров «энергетика кризиси»га нималар сабаб бўлгани, нега 2017 йилдан кейин ташқи қарз энергетика соҳасига йўналтирилиб, 2022 йилда тўхтаб қолгани ва муаммонинг ечими нимада экани ҳақида фикрларини билдирди.
Энергетика вазири бошчилигидаги махсус штаб томонидан 8 декабрдан 9 декабр кунига ўтар кечаси Тошкент вилоятидаги юридик истеъмолчиларнинг табиий газдан фойдаланиш ҳолати бўйича тунги назорат тадбири ўтказилди.
Энергетика вазирлиги вазир Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг аҳолидан келиб тушган қатор саволларга видеожавобларини тақдим этди. Kun.uz савол-жавоблар орасидан айримларини келтириб ўтади.
“Ҳамма газ аҳолига йўналтирилган” — “Ўзтрансгаз” АЖ бошқаруви раиси Беҳзот Нарматов
Энди Ўзбекистонда газ ва электр муаммолари ҳал этиладими? Президент топшириғига асосан, Бош вазир бошчилигида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энергия муаммоларини тезкор ўрганиш ва ҳал қилиб бориш бўйича Ҳукумат ишчи гуруҳи тузилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев “Дарё” нашрига берган интервьюсида мазкур саволга жавоб берди.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Kun.uz мухбири билан суҳбатда электр ва газ танқислиги, ечимлар, хорижий шартномалар, газ иттифоқи ва бошқа масалалардаги саволларга жавоб берди.
Маълумки, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан тармоқларда содир бўладиган авариявий ўчишларни тезкор бартараф этиш ва электр энергиясини барқарор етказиб беришни назорат қилиш мақсадида Бошқарув раиси, ўринбосарлар ҳамда марказий аппарат бошқарма бошлиқлари раҳбарлигида туну кун навбатчилик ташкил қилинган.
Биз эзгу мақсадларга юраги тўлиб-тошган халқмиз! Кўнглимиздаги орзу-ниятларимизга қаранг — ўта соф, ўта шаффоф, шу боис, улар мутлақ соясиз.
Ҳозир бутун дунёда, ҳатто ривожланган давлатларда ҳам газ ва электр энергияси таъминотида жиддий муаммолар рўй бермоқда. Вазият мураккаб. Мамлакатимизда энергия таъминоти билан боғлиқ муаммолар бугун ёки кеча пайдо бўлиб қолгани йўқ, бу узоқ йиллардан бери келаётган масала.
Қарор ва ижро Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги қарори асосида ташкил этилган “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жами 14 филиал фаолият юритади.
20 ноябрь куни Андижон шаҳрининг 3-кичик даҳасидаги кўп қаватли уйларда ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига 12 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон етиб борган. Ёнғин оқибатида кўп қаватли уйларнинг 400 метр квадрат том қисми зарарланган.
Саволлар кўп, тайинли жавоб йўқ Кейинги пайтларда Жомбой туманидаги Полвонариқ, Қўлбўсти, Наймантепа, Журият, Саричашма, Шерқўрғон фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли электр токи узилишларидан кўп жабр чекмоқда. Масалан, 24-26 октябрь кунлари «Наймантепа» фуқаролар йиғинига қарашли аҳоли пунктларида соат 19 дан 20.30 гача электр таъминотида узилишлар юзага келган бўлса, 27 октябрдан 28 октябрга ўтар кечаси бутунлай ўчирилди.
⚡️«Ўзбекистон МЭТ» АЖ мутахассислари, «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали масъул ходимлари Инвестиция дастурига мувофиқ модернизация-реконструкция ишлари олиб борилган юқори кучланишли подстанциянинг мамлакатимиз электр энергетика тармоғидаги ўрни, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти истеъмолчилари, саноат корхоналари ва кичик ва ўрта бизнес вакиллари фаолиятига хизмат қилиши тушинтириб берилди.
2022 йил I ярим йиллиги якуни бўйича жами давлат ташқи қарзининг 25,8 фоизи ёки 6,0 млрд. АҚШ доллари давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга, 11,8 фоизи ёки 2,7 млрд. АҚШ доллари электр-энергетика соҳасига, 12,8 фоизи ёки 3,0 млрд. АҚШ доллари энергетика соҳасига, 10,6 фоизи ёки 2,5 млрд. АҚШ доллари транспорт ва транспорт инфратузилмасига, 10,4 фоизи ёки 2,4 млрд. АҚШ доллари қишлоқ ва сув хўжалигига, 9,5 фоизи ёки 2,2 млрд. АҚШ доллари уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларига йўналтирилган маблағлар ҳиссасига тўғри келади.
Айни пайтда жойларда электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳолат нафақат олис қишлоқ-овулларда, балки туман ва вилоят марказларида ҳам тез-тез такрорланмоқда. Энергетика вазирлиги изоҳ беришича, бунга кунлар кескин совиб кетгани, электр энергиясини ишлаб чиқарувчи станцияларга белгиланган ҳажмдан кам миқдорда табиий газ етиб бораётгани сабаб бўлмоқда. Айни изоҳ ҳар йили бир хил такрорланади, шундай эмасми? Ҳолат ҳам, сабаблар ҳам, ваъдалар ҳам бир хил...
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун Байроқ қадим-қадимдан ҳар бир халқда мустақиллик, озодлик, тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келган. Хусусан, аждодларимиз юрт байроғини муқаддас билиб уни ардоқлаганлар, кўз қорачиғидек сақлаганлар. Бугун БМТ биносида унга аъзо бўлган 193 мустақил давлат қатори Ўзбекистоннинг ҳам байроғи ҳилпираб турибди. Аслида ҳар бир байроқнинг ўз тарихи, у мансуб бўлган юрт сувратию сийратига монанд қиёфаси бор.
2022 йилги давлат дастуридаги энергетика соҳасида соғлом рақобат муҳитини ривожлантиришга оид банд бажарилмагани маълум бўлди. Сенаторлар Энергетика вазирлигидан аҳоли токсизликдан қийналаётгани ва бу борада нималар қилинаётгани ҳақида сўради. Маълум қилинишича, электр энергияси ва табиий газга оид қонунларга ўзгартиришлар киритилмоқда.
Блэкаут хавфи туфайли Ўзбекистонда электр таъминотида чекловлар ўрнатишга тўғри келмоқда. Ҳали қаттиқ совуқ тушмай туриб, жойларда соатлаб “свет” ўча бошлади. Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев 16 ноябр кунги матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.