ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
minenergy.uz — Ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уйларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди
  • 26.10.2022
  • 332

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида вазирликлари тасарруфидаги жами 20 340 та ижтимоий соҳа муассасалардан 3 207 тасида ўрнатилган ташқи, ички электр ва иссиқлик қурилмалари ҳамда иситиш учун ўрнатилган қозонларнинг ҳолати юзасидан ўрганишлар ўтказилган.

 

 
 

Ўрганишлар натижасига кўра 1 995 та муассасада қурилмаларнинг техник ҳолати қониқарсизлиги аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, ижтимоий соҳа муассасалардаги кўмир омборларида кўмир ёқилғисининг сақланиши ҳолати юзасидан 13 474 та кўмир билан ишлайдиган муассасадан 2 687 тасида инспекция томонидан ўрганишлар ўтказилди. Натижада 834 та муассасадаги кўмир сақлаш омборлари ҳолатининг қониқарсизлиги аниқланди ва уларни бартараф этиш бўйича 627 та кўрсатмалар берилди.

 

 
 

Республикамиздаги кўп қаватли уйлардан 3 837 тасида ўрнатилган электр ва иссиқлик қурилмаларининг техник ҳолати юзасидан ўтказилган ўрганишларда 1 814 та камчиликлар аниқланган бўлиб, уларни жойида бартараф этиш юзасидан уй-жой коммунал хизматларига 601 та кўрсатмалар берилди.

2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 4 706 та ижтимоий соҳа объектлари ҳамда 2 510 та кўп қаватли уйларда ўрганишлар ўтказилиб, 3 779 та ҳолатда камчиликлар аниқланди. Аниқланган камчиликлар бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланиб, улардан 500 таси жойида бартараф этилишига эришилди.

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

Манба: https://minenergy.uz/uz/news/view/2230

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>