Президентимиз топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг Қарши шаҳридан бошланган оммавий қабуллари ҳам инсон – давлат ва жамият учун мақсадга эришиш воситаси эмас, аксинча, ана шу буюк мақсаднинг бош мазмуни, манбаи ва энг олий қадрият бўлиши лозимлигини яна бир бор исботлаб бермоқда. Мурожаатчига масаласи бўйича имкон қадар шу ернинг ўзида аниқ ечим ва амалий жавоб топишга ҳаракат қилинмоқда.
12:00. Online эфирдан ёзиб олинган
«Янги Ўзбекистон» газетасининг 2022 йил 25 июнь......
Энергетика вазирлиги Электр энергетикаси тармоғини ислоҳ қилиш лойиҳаси директори ўринбосари Баҳромбек Умарбеков энергия нархлари нега ошаётгани, эркин бозорга ўтиш зарурати, тарифлар кўтарилишининг таъминот яхшиланишига таъсири борасида Kun.uz мухбири саволларига жавоб берди.
Форум дастурида 24-Халқаро “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU” ва 2-Халқаро энергетика анжуманлари ўтказилади.
2022 йил 24 июнь куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар энергетика вазирларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Энергетика вазирлиги томонидан 2022 йил 23-24 июнь кунлари Тошкентда Ўзбекистон энергетика форуми – UEF 2022 ўтказилмоқда. Форум 2022 йил 18-20-май кунлари Тошкентда муваффақиятли ўтган «OGU 2022», «Power Uzbekistan 2022» халқаро кўргазмалари ва «GETCA 2022» ихтисослаштирилган бўлими каби «Энергетик тадбирлар блоки»нинг мантиқий давоми бўлади.
Энергетика соҳасида бўлажак ислоҳотлар, хусусан, айрим ваколатларнинг хусусий компанияларга берилиши ўзбекистонликлар орасида кўплаб саволларни туғдирмоқда. Улардан баъзилари, агар газ ва электр тармоқлари хусусий компанияларга берилса, оддий фуқаролар нархларнинг ошишидан ҳимояланадими, деган ҳақли савол беришмоқда.
Япония мамлакат фуқаролари ва компанияларига электр энергиясини тежаш бўйича мурожаатларни кучайтирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров электр энергияси нархлари ошиши мумкинлиги бўйича хабарларга муносабат билдирди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Ш.Вафаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг БАА ташрифи чоғида Masdar компанияси бош директори Муҳаммад ал-Рамаҳи билан музокаралар ўтказилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ёзда Роғун ГЭСдан электр энергия экспорт қилиш бўйича меморандум имзолади. Йил охиригача энергия сотиб олиш ҳажми ва тарифлари бўйича шартнома тузиш режалаштирилган.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб, аҳоли учун 1 кВт соат электр энергияси истеъмоли ойига 250 кВт соатгача – 325 сўм, 250 кВт соатдан юқори ҳар 1 кВт соат учун – 650 сўм этиб белгиланиши режалаштирилиб, ижтимоий ҳимоя самарадорлигини ошириш учун “ижтимоий норма” тизими бутун республика бўйича амалга киритилиши белгиланмоқда.
Мамлакатимизда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тарзда амалга оширилаётган фаолиятнинг очиқлиги ва шаффолигини таъминлаш бўйича ислоҳотлар (талаб ва таклифлар) — коррупцияга қарши кураш, жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз. Унинг пировард натижаси иқтисодий тараққиёт, демократик тамойиллар асосида яшайдиган кучли жамият ҳаётида акс этади.
Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб, электр энергияси ва табиий газ нархи табақалаштирилган тартибда оширилиши белгиланмоқда. Нархлар кўтарилиши токдан ўғринча фойдаланиш ҳолатларига сабаб бўлмайдими? Ушбу саволга 31 май куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоев жавоб қайтарди.
Электр ва газ тарифларини ошириш бўйича қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Кутилганидек, ойлик базавий нормани киритиш орқали тарифлар табақалаштирилади. Маълум қилинишича, аксарият оилаларда ошган нархлардаги қўшимча тўлов миқдори бир ойга электр учун 7,5 минг сўмгача, табиий газ учун иссиқ ойларда 6 минг сўмгача, иситиш мавсумида 21 минг сўмгача бўлади.
Йил давомида қишлоқларда газ йўқлиги, "свет" тез-тез ўчиши, Ҳукумат аёлларнинг қўлини ҳалигача таппидан тозалай олмаётгани танқид қилинади. Тан олиш керакки бугунгача ҳар йили қиш фасли келишини фожиадек қабул қиладиган одамлар кўпчиликни ташкил қилади, афсуски.
Назиров Абдумалик Абдусалимович “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Афсуски, бу хабарни мутасадди вазирликлар инкор эта олмади. Молия вазирлиги ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда газ ва электр энергиясига тўлов нархлари оширилиши бўйича тарқалган хабарларга муносабатини эълон қилди, муносабатда нархнинг ошиш-ошмаслиги ҳақида аниқ бир жавоб йўқ.