ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Маълумотлар: атама, рақам ва сўзга эътиборли бўлайлик
  • 01.06.2022
  • 425

Мамлакатимизда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тарзда амалга оширилаётган фаолиятнинг очиқлиги ва шаффолигини таъминлаш бўйича ислоҳотлар (талаб ва таклифлар) — коррупцияга қарши кураш, жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз. Унинг пировард натижаси иқтисодий тараққиёт, демократик тамойиллар асосида яшайдиган кучли жамият ҳаётида акс этади.

 

Бироқ очиқлик ва шаффофликни таъминлашда жамоатчилик эътиборига рақамлар, фоизлар ва турли атамаларда маълумот тақдим этиш ҳам ўзига яраша масъулият ва аниқлик талаб этади. Айниқса биргина кичик хато (техник, билим-салоҳиятсизлик туфайли, изоҳланмаган) туфайли жамоатчиликда нотўғри фикр ва тушунчалар ҳосил бўлиб, айниқса бу маълумотлар нотўғри талқин этилишига етаклаши мумкин.

Яқинда Очиқ маълумотлар порталида (https://data.egov.uz) “Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар, шу жумладан индивидуал имтиёзлар берилган субъектлар, уларнинг якуний бенефициар (фойда олувчи) жисмоний шахслари, уларнинг тўлаган солиқлари ва молиявий кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборот /2-002-0031/” маълумотлар жадвали эълон қилинди:

https://data.egov.uz/uzbKr/data/61641e6aec71c8d08438430c

Ушбу маълумотномага таяниб (ҳавола кўрсатиб) Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўзининг расмий веб-сайтида “Солиқ имтиёзлари ва преференциялар берилган субъектлар ҳамда улар томонидан тўланган солиқлар миқдори тўғрисидаги маълумотлар очиқлиги таъминланмоқда” номли инфографикали маълумотнома тақдим этди:

https://anticorruption.uz/uz/item/2022/05/30/soliq-imtiyozlari-va-preferentsiyalar-berilgan-subektlar-hamda-ular-tomonidan-tolangan-soliqlar-miqdori-togrisidagi-malumotlar-ochiqligi-taminlanmoqda

Мазкур маълумотномада солиқ имтиёзига эга бўлиб, УМУМАН СОЛИҚ ТЎЛАМАГАН корхоналар мавжудлиги, улар имтиёзга эга бўлган жами солиқ тўловчиларнинг 35% ёки 15478 тани ташкил этиши, ўрганиш даврида бундай корхоналарнинг жами солиқ имтиёзлари миқдори 3 триллион сўмдан зиёдни ташкил этгани, қуйида келтиирилган жадвалда ушбу корхоналар Топ-10лиги номма-ном келтирилиб, улар эга бўлган солиқ имтиёзининг миқдори ҳамда тури акс этгани ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Маълумотноманинг 4-бандида “O‘zbekiston milliy elektr tarmoqlari” АЖ ҚҚС — 33,6 млрд. сўм қўшимча қиймат солиғи тўламагани қайд этилган ва бу тўғри, аммо жадвал сарлавҳасидаги УМУМАН СОЛИҚ ТЎЛАМАГАН” деган жумла мантиқан нотўғри. Бу англашилмовчиликни тузатиб қўйишни илтимос қилиб Агентлик матбуот хизмати орқали, улар улаб берган мутахассислар билан Акциядорлик жамиятимиз мутахассислари ўзаро фикр алмашишди. Бироқ негадир сарлавҳа таҳрир этилмади...

 

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги инфографикали маълумотномасига таяниб, кеча, 2022 йил 31 май куни kun.uz ахборот нашри “Солиқдан энг кўп имтиёз олаётган компаниялар рўйхати очиқланди” номли маълумотнома эълон қилди:

https://kun.uz/00556074

 

  Биз kun.uz таҳририяти билан ҳам боғланиб масалани маълум қилдик. Аввалига манбадаги (Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўзининг расмий веб-сайтида) маълумот шу тарзда тақдим этилгани, ўзгартиролмаслигини билдиришди, аммо бироз муддатдан сўнг УМУМАН СОЛИҚ ТЎЛАМАГАНдеган жумлаМУАЙЯН ТУРДАГИ СОЛИҚНИ УМУМАН ТЎЛАМАГАНдеган жумла билан таҳрир этилди. kun.uz таҳририятига масаланинг моҳиятига етиб, маълумотноманинг жадвал сарлавҳасини таҳрир этгани учун миннатдорлик билдирамиз.

 

Бир қарашда катта фарқ йўқдан, аммо “муайян турдаги” жумласи қўшилиши билан “O‘zbekiston milliy elektr tarmoqlari” АЖ бошқа турдаги солиқ мажбуриятларини амалга ошириб келгани аён бўлади ва “умуман солиқ тўламайдиган ташкилот экансизлар-ку” деган ноўрин иддао ва нотўғри талқин тушунчаларидан йироқ қилади.

Эътиборлироқ бўлайлик, ҳурматли мутахассис ходимлар!

 Улуғбек Урунов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

 

 

 “Ўзбекистон МЭТ” АЖ: 2022 йил январь-март ойларида давлат бюджетига тўланган солиқ ва бошқа йиғимлар бўйича маълумот

 

Юқоридаги жадвал маълумотлари шуни кўрсатадики, Акциядорлик жамиятимиз январь-март ойларида олти турдаги солиқ ва бошқа йиғимлар бўйича жами 28 540 668 минг сўм  (28,54 млрд. сўм) бюджетга тўловларни амалга оширган.

  С. Холбоев, Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>