Таъмагирлик — ҳеч қайси мезон билан оқланмаганидек, ҳеч қайси соҳани четлаб ўтмаган иллат. Таъмагирлик пора олди-бердиси билан ёнма-ён, шантаж, қўрқитиш ва алдовнинг хунук кўринишларини акслантирувчи ойнадир. Сўз эркинлиги боғичларининг қўйиб юборилиши ортидан қатор муаммолар юзага қалқиб чиқиб, ҳал этилишга йўл очилаётган бўлса, бу минбардан ўз манфаати ва халқуми учун фойдаланиб қолаётганлар бор. Андижонда, Қашқадарё, Навоий ва бошқа вилоятларда пора талаб қилиб, товламачилик йўли билан боғча мудирасидан пул ундирмоқчи бўлган, ер олиб беришни режалаштирган “блогер”лар фикримизга яққол далил бўла олади.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Матбуот хизматига чангли шароитда қуёш панелларининг самарадорлигини қандай сақлаб қолиш мумкинлиги ҳақида бир неча бор саволлар келиб тушди.
Аввал ҳабар берганимиздек, Энергетика вазирлиги ва “ERIELL Group” компанияси томонидан бугунги кунда долзарб бўлган энерготежамкорлик ва энергосамарадорликка бағишланган китоб чоп этилган эди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ижро интизоми назорати бўлими томонидан «Ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизоми назоратини такомиллаштириш — давр талаби» мавзусида амалий семинар ўтказилди
«Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг расмий веб-сайти: uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари (Telegram, Facebook, Twitter, Instagram, Utube, Youtube) барқарор фаолият юритмоқда. Ижтимоий тармоқларда Жамият фаолиятига тегишли масалаларга зудлик билан муносабат билдирилиб, тегишли тартибда таҳлилий мақола, баёнот, хабар ва маълумотлар эълон қилинмоқда.
2022-2023 йилларда Тошкент шаҳрининг барча туманлари, шунингдек, республиканинг барча вилоят марказларида электромобиллар учун тезкор қувватлаш станциялари ўрнатилиши режалаштирилмоқда.
Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, Андижон шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган савдо мажмуаси аниқланган.
Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев 24–26 март кунлари ўтказилган Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида «Дарё» нашрига интервью берди. Суҳбатда вазирлик расмийси энергетика соҳасидаги муаммолар, январда рўй берган блекаут ва электр энергияси билан боғлиқ саволларга жавоб берди.
Яқинда nasafnews.uz электрон нашрида “Қашқадарё ҲЭТ огоҳлантиришсиз чироқ ўчирилганига «Миллий электр тармоқлари» АЖ тизимидаги чекловларни сабаб қилиб кўрсатди” номли мақола эълон қилинган эди.
“Сирдарё вилоятида қуввати 1 600 МВт бўлган буғ-газ иссиқлик электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси доирасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва EDF (Франция) Nebras Power (Қатар) ва Sojitz (Япония) компаниялари консорциуми ўртасида электр энергиясини сотиб олиш бўйича битим имзоланди.
Ўзбекистон энергетика соҳасида монополияни йўқ қилиб бўлмайди. Бу ҳақда энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев «Дарё» мухбири билан суҳбатда айтиб ўтди.
Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган президент қарори лойиҳасига кўра, вазирлик, идора ва барча бюджет ташкилотлари хизмат машиналарининг 2025 йилгача камида 10 фоизи, 2030 йилгача 100 фоизи электромобилларга алмаштирилади. Қолаверса, «тез ёрдам» машиналари ҳам 2023−2026 йилларда электрда ҳаракатланувчи транспортга ўзгартирилади.
Сўнгги тўққиз йил давомида Хитой қуёш энергиясининг йиллик ўсиши борасида дунёда биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Хитой ўтган йили 53 ГВт фотоэлектр қувватини ишга туширди.
Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика тизимларининг тизим операторлари вакилларидан иборат «Энергия» мувофиқлаштирувчи диспетчерлик марказининг махсус комиссияси 25 январь куни содир бўлган электр таъминоти узилиши сабабларини текширишни якунлади. Бу ҳақда Қозоғистоннинг KEGOC электр тармоқларини бошқариш компанияси хабар қилди.
Жорий йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энерготизимида юз берган аварияга Ўзбекистон энергетика тизимида электр таъминотидаги узилиш сабаб бўлган. “Энергиа” мувофиқлаштирувчи диспетчерлик марказининг уч давлат энергия тизимлари операторлари вакиллари ҳам кирган махсус комиссия ўтказилган текширув натижасида шундай хулосага келган.
25 январь куни Марказий Осиё мамлакатларида электр энергиясининг оммавий узилишига Ўзбекистон энергетика тизимидаги носозлик сабаб бўлган. Авария сабабларини ўрганиш бўйича давлатлараро комиссия шундай хулосага келди.
Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) экспертлари энергия билан боғлиқ глобал карбонат ангидрид чиқиндилари миқдорини ҳисоблаб чиқди. Натижалар шуни кўрсатдики, у 2021 йилда 6 фоизга ўсиб, 36,3 миллиард метрик тоннани ташкил этган.
2022 йилнинг январь-февраль ойларида АОКА томонидан республика даражасидаги 139 та ташкилот ва идора, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда 206 та туман ва шаҳар ҳокимликлари матбуот котибларининг 2021 йил II ярим йилликдаги фаолияти самарадорлиги ўрганилди ҳамда Адлия вазирлигида 3187-рақам билан рўйхатдан ўтказилган Низомга кўра 10 та асосий мезон бўйича баҳоланди.
Янгиҳаёт туманида аҳолидан коммунал тўловлар учун ундирилган маблағларни ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ахборот хизмати хабар берди.
Дўконларда, супермаркетларда 300 сўм бўлган елим халтани пуллик бўлгани учун, афсуски, ҳеч ким рад қилаётгани йўқ. (2019 йил 1 январда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси муҳокама учун эълон қилган «Санитар тозалаш тизимларини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори муҳокамасидан кейин дўконларда елим халталар пуллик бўлди.)