Бутун туркий дунё Алишер Навоийни “шамс ул-миллат” — “миллат қуёши” деб ҳамма даврларда эъзоз билан тилга олади. Бутун умрини туркий тил мавқеини кўтариш, туркий адабиёт имкониятларини дунёга тан олдириш, туркий давлатчилик асосларини мустаҳкамлашга, жамиятда ҳақиқат ва адолат мезонларини қарор топтиришга бағишлаган бобокалонимиз бу эътирофга тўла-тўкис муносиб ва ҳақлидир.
Ҳазрат Мир Алишер Навоий туркий тилда биринчи бўлиб “Хамса” ёзишга киришиб, икки йилда бешта йирик достондан иборат асарни ёзиб тугатган эди. Ушбу вовеадан сўнг ўша даврнинг ҳукмдори Ҳусайн Бойқаро буюк шоирни ўзининг оқ отига миндириб, унга жиловдорлик қилиб, Ҳирот кўчаларини айлантирганлигини инсоният тарихида камдан кам учрайдиган ҳодисалардан, дейиш мумкин.
Сўз мулкининг султони, тенгги йўқ аллома, мутафаккир ижодкор ҳамда ўз даврининг улкан давлат арбоби бўлган Алишер Навоий ҳазратлари таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан шоир ижодига юксак эҳтиром кўрсатишда давом этамиз!
О. Тўхташев, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси
‖ Веб-саҳифа ‖ Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати