▪️Бугун 26 январь куни Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг мурожаатларни қабул қилувчи ☎️ 1159 ишонч рақамига кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда.
▪️Жумладан, эрталаб соат 09:00 дан соат 12:00га қадар республикамизнинг барча ҳудудларидан ⇒ 100дан ортиқ мурожаатлар қайд қилинди.
▪️Мурожаатларнинг аксариятида кеча мамлакатимизда электр энергияси, газ таъминоти ва ичимлик суви таъминотида юзага келган узилишлар ҳамда унинг оқибати билан боғлиқ ҳолатлар билдирилган.
▪️Ўз навбатида, Агентлик томонидан ҳар бир мурожаат қатъий назоратга олинган ва эътиборда.
Telegram | Сайт | Instagram | Facebook | YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати