ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Бугун кечаси Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида электр таъминоти тўхтатилиши тўғрисидаги хабарлар нотўғри!
  • 08.02.2022
  • 300

Ҳурматли истеъмолчилар!

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида бугун, 2022 йил 8 февралдан 9 февралга ўтар кечаси вилоятларга тунги соат 00:00 дан эрталаб соат 05:00 гача чекловлар киритилиши, бунинг оқибатида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида “электр таъминоти тўхтатилиши” тўғрисидаги хабарлар тарқамоқда: https://t.me/uzbekvideo/25885

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги Миллий диспетчерлик марказининг маълум қилишича, Сирдарё иссиқлик электр станциясини 500 кВ кучланишли электр тармоғига туташ қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганидан фойдаланиб, ушбу ҳаво тармоғида айрим таъмирлаш ишлари (эски русумдаги изоляторларни янги, замонавий изоляторларга алмаштириш) ишлари олиб борилади.  Бироқ мазкур ҳаво тармоғининг таъмирга чиқарилиши Фарғона водийси истеъмолчиларининг электр таъминотига таъсир кўрсатмайди.

Юқори кучланишли ҳаво тармоқлари ўзаро ҳалқалангани боис, Фарғона водийси истеъмолчиларига  бошқа юқори кучланишли электр тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берилади. Таъмирга чиқарилган тармоқнинг юкламаси бошқа юқори кучланишли тармоққа тушиши оқибатида чекловлар киритилмаслиги учун (!) ушбу таъмирлаш-тиклаш ишлари электр таъминоти туннинг кескин камайган пайтида, яъни ярим тунда амалга оширилади.

 

Веб-саҳифа ‖  Telegram ‖  FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>