ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Жаҳон ГЭСларининг қуввати тарихда биринчи марта 1200 ГВтдан ошaди
  • 23.02.2022
  • 249

Энергия сарфи жадаллашиб, мамлакатлар келажакдаги талабни бартараф этиш йўлларини лойиҳаларни қидирар экан, гидроэнергетика энг оммалашган қайта тикланувчи энергия манбаи (ҚТЭМ) сифатида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда.

Гидроэнергетика жаҳон электр энергияси ишлаб чиқаришнинг қарийб олтидан бир қисмини ташкил этади ва кўмир ҳамда табиий газдан кейин иккинчи ўринда туради. Гидроэнергетиканинг электр энергия ишлаб чиқаришга қўшган ҳиссаси шамол, фотоэлектр қуёш энергияси, биоэнергия ва геотермал энергияни ўз ичига олган барча қайта тикланадиган манбаларникидан кўпроқдир.

«Rystad Energy» тадқиқотига кўра, гидроэнергетика станцияларида энергия ишлаб чиқариш 2021 йилда, 2020 йилдаги 4 360 ТВт соатдан, 4 414 тераватт-соатга (ТВт•с) кўтарилган. 2020 йилда умумий қувват 17 ГВтни ташкил этган бўлса, 2021 йили эса ушбу кўрсатгичга яна 14 ГВт қувват қўшилди.

Хитой умумий гидроэнергетика қуввати бўйича 340 ГВт дан ортиқ қувват билан жаҳон етакчиси бўлиб қолмоқда. Бу эса 112 ГВт қувватга эга иккинчи ўриндаги Бразилиядан уч баробар кўпроқдир. АҚШ (84 ГВт), Канада (81 ГВт) ва Россия (50 ГВт) гидроэлектроэнергия ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги бешликни ташкил этишади.

#сувэнергияси

@Clearenergy

Манба: https://t.me/clearenergy/1360

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>