Электр ва газ тарифларини ошириш бўйича қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Кутилганидек, ойлик базавий нормани киритиш орқали тарифлар табақалаштирилади. Маълум қилинишича, аксарият оилаларда ошган нархлардаги қўшимча тўлов миқдори бир ойга электр учун 7,5 минг сўмгача, табиий газ учун иссиқ ойларда 6 минг сўмгача, иситиш мавсумида 21 минг сўмгача бўлади.
“Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Лойиҳа икки жиҳатига кўра аҳамиятли:
Табақалаштирилган тўлов тизимига ўтилади
Электр ва газ тарифларига ижтимоий норма киритилиб, аҳолининг кўп энергия сарфлайдиган (нисбатан ўзига тўқ) қатлами харажатларини бюджетдан субсидиялаш қисқартирилади.
Ижтимоий норма миқдорини қуйидагича белгилаш таклиф этилмоқда:
Қуйида келтирилаётган янги нархлар 2022 йил 1 июлдан бошлаб жорий этилиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, газ ва “свет” тарифлари охирги марта 2019 йил ёзида оширилганди.
1 кВт соат электр энергияси учун таклиф этилаётган янги нархлар (аҳоли учун):
Расмий изоҳга кўра, таклиф этилаётган нархлар тасдиқланса, хонадонларнинг харажати қуйидагича суммага ошади:
Шунингдек, 1 кВт соат электр энергияси нархи юридик шахслар учун қуйидагича белгиланиши мумкин:
1 куб метр табиий газ учун таклиф этилаётган янги нархлар (аҳоли учун):
Иситиш мавсуми – октябр-март ойларида:
Иситилмайдиган мавсум – апрел-сентябр ойларида:
Таъкидланишича, иситиш мавсумида:
Иситиш мавсумидан ташқари даврда:
Шунингдек, 1 куб метр табиий газ нархи юридик шахслар учун қуйидагича белгиланиши мумкин:
Суюлтирилган газ эса аҳоли учун 1600 сўм миқдорида белгиланмоқда (ҳозир 1120 сўм). Бунда, 1 абонентга бир ойда ўртача 20 кг суюлтирилган газ етказиб берилиши инобатга олинса, абонентнинг қўшимча харажати бир ойда 9,6 минг сўмни ташкил этади.
Ижтимоий норма бўйича ўрганишлар натижалари
Ҳукуматга кўра, Ўзбекистонда электр энергияси истеъмол қилувчи жами 7,3 млн абонент бор ва уларнинг 80 фоизи ойига ўртача 200 кВт соатгача электр энергиясини истеъмол қилади. Лекин, мазкур хонадонларнинг ҳиссасига аҳоли истеъмол қиладиган жами электр энергиясининг бор-йўғи 31 фоизи (5,7 млрд кВт с) тўғри келади.
Шунингдек, табиий газ истеъмол қилувчи жами 4 млн абонент мавжуд. Бу хонадонларнинг 85 фоизи ойига ўртача 500 куб метргача табиий газ истеъмол қилади. Лекин, уларнинг ҳиссасига аҳоли жами истеъмолининг бор-йўғи 35 фоизи (4,5 млрд куб м) тўғри келади.
Юқоридаги кўрсаткичлар энергоресурсларни истеъмол қилишнинг йил давомида ўртача ойлик даражасини ифодалагани сабабли, ўртача ойлик истеъмолнинг аниқ миқдорларини аниқлаш мақсадида Тошкент ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги абонентларда танланма ўрганиш ўтказилган.
Электр энергияси. Ўрганиш натижаларига кўра, бу ҳудудларда йилнинг иситиш талаб этилмайдиган даврида:
Иситиш мавсумида эса:
Табиий газ. Юқоридаги ҳудудларда йилнинг иситиш талаб этилмайдиган даврида:
Иситиш мавсумида эса:
Нархларни ошириш зарурати: расмийлар изоҳи
Масъул вазирликлар баёнотига кўра, республикада ёқилғи-энергетика ресурсларига талаб йилдан йилга ошиб бормоқда. Хусусан, охирги 5 йилда аҳолига етказиб берилган –
Шу билан бирга, таъминотда жиддий муаммолар бор. 2021 йилда қондирилмаган талаб 2-3 млрд кВт соатни ташкил этган.
Ортиб бораётган талабни қондириш учун ишлаб чиқаришнинг янги қувватларини барпо этиш, хусусий инвестицияларни кенг жалб этишга тўғри келмоқда. Бунинг учун эса энергия ресурслари бозорини босқичма-босқич ислоҳ қилиш талаб этилади.
Юридик шахслар учун тарифлар 2023 йилда ҳам ўзгаради
Корхоналарни узоқ муддатли режалаштиришга мослаштириш, операцион самарадорликни ва энерготежамкорликни ошириш ҳамда таннархни пасайтириш учун “перспектив мўлжал”ни кўрсатиш мақсадида, жорий йил учун янги нархлар билан бирга 2023 йил 1 апрелдан кучга кирадиган янги нархларни ҳам тасдиқлаш таклиф этилмоқда. Бунда, 2023 йил 1 апрелдан қуйидаги нархлар жорий этилиши кўзда тутилмоқда:
Электр энергияси бўйича:
Табиий газ бўйича:
2026 йилдан тўлиқ бозорга ўтилади
Маълум қилинишича, 2023 йил 1 апрелдан ўрнатиладиган ёқилғи-энгергетика ресурсларининг нархлари 2024 ва 2025 йилларда фақатгина инфляция даражасига индексация қилиб борилади. 2026 йилдан бошлаб эса электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ҳамда нархлар эркин шаклланади.
Манба: https://kun.uz/52592776
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати