ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Барча электр станциялари техник эксплуатациядан ўтказилиши шарт
  • 20.10.2022
  • 247

Ҳукумат қарори билан (609-сон, 18.10.2022 й.) Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва тармоцларини техник эксплуатация қилиш қоидалари тасдиқланди.

✅ Қоидаларга мувофиқ, қурилиши тугалланган ИЭС, ГЭС, ҚЭС, ШЭС ва бошқа электр ишлаб чиқарувчи станциялар эксплуатацияга қабул қилиниши керак.

Эксплуатациядан олдин цуйидагилар амалга оширилади:

► ускуналарнинг индивидуал синовлари, асосий ва ёрдамчи ускуналарнинг синов тарзида ишга туширилиши билан тугайдиган энергоблоклар учун алоҳида тузилмаларнинг функционал синовлари;

►  ускуналарнинг комплекс синаб кўрилиши.

! Энергетика объектларида ишлашга махсус маълумотга эга ва тайёргарликдан ўтган шахсларга рухсат берилади.

Тезкор ва тезкор-таъмирлаш ходимлари камида 3 ойда бир марта аварияга қарши назорат машғулотларини ўтишлари шарт.

Шунингдек, қоидаларда энергетика объектларининг эксплуатациясини ташкил этиш устидан техник ва технологик назорат қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва модернизация қилиш тартиби белгиланган.

Манба: https://t.me/huquqiyaxborot_lotin/4535

 

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>