ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: «Янгиҳаёт туманида коммунал тўлов маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди»
  • 11.03.2022
  • 281

Янгиҳаёт туманида аҳолидан коммунал тўловлар учун ундирилган маблағларни ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, коммунал тўловлар хизмати билан шуғулланувчи “SD.G.”ва “W.l.” МЧЖ раҳбарлари ва бошқалар 396 нафар истеъмолчи томонидан табиий газ ҳамда электр таъминоти учун олдиндан тўлов сифатида амалга оширилган 198,2 млн сўмни абонентларнинг шахсий ҳисоб рақамларига ўтказмасдан, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, – дейилади хабарда.

Манба: https://ogoh.uz/30865/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>