ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Жиззахда 45 мингдан ортиқ аҳоли хонадонининг 1 ойлик истеъмолига тенг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
  • 26.02.2022
  • 250

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан Жиззах вилоятидаги истеъмолчиларнинг электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Назорат тадбирлари давомида «Жиззах сув таъминоти» МЧЖга қарашли «Қўйтош» туманлараро сув таъминоти бўлимининг ойлик ҳисоботларида истеъмол қилинган электр энергияси яшириб келингани аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан электр таъминоти корхонаси томонидан 9 079 988 кВт/соат ёки 4 миллиард 79 миллион сўм миқдорида электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Ушбу ҳажмдаги электр энергияси 45 мингдан ортиқ хонадоннинг ўртача 1 ойлик истеъмолини ташкил қилади.

«Қоидабузарлик бўйича қонуний чора кўрилиши учун ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Самарқанд вилоятидаги иккита оилавий корхона қарийб 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқлангани, Фарғонада 2021 йилда деярли 6 млрд сўмлик электр энергияси ўғирлангани тўғрисида хабар берилганди.

Манба: https://daryo.uz/k/2022/02/26

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>