ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Хитой қуёш энергиясининг ўрнатилган қуввати 306 ГВтга етди
  • 18.03.2022
  • 271

Сўнгги тўққиз йил давомида Хитой қуёш энергиясининг йиллик ўсиши борасида дунёда биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Хитой ўтган йили 53 ГВт фотоэлектр қувватини ишга туширди.

306 ГВт қуёш қувватининг деярли учдан бир қисми, 107,5 ГВт, тақсимланган қуёш генерацияси, шу жумладан 21,5 ГВт энергияси эса турар-жой фотоэлектр станцияларига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Хитойнинг шамол энергетикаси қуввати ҳам 300 ГВтдан ошган эди.

Хитой 2030 йилга бориб шамол ва қуёш энергиясининг умумий ўрнатилган қувватини 1200 ГВт дан оширишни мақсад қилган. Бироқ, экспертларнинг фикрича, бу кўрсатгичга бир неча йил олдинроқ етиб келишлари мумкин.

#қуёшэнергияси  #шамолэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/1396

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>