Мактабдаги физика дарсидан бизга маълумки, ҳар қандай электр двигатель нафақат энергия истеъмол қилади, балки ўзи ҳам ишлаб чиқара олади. Бу секинлашиш пайтида содир бўлади. Электр двигателининг статор чўлғамидан кучланиш олиб ташланганда, у ўз-ўзидан электр энергиясини ишлаб чиқара бошлайди.
Масалан, темир йўл транспортида двигатель ишлаб чиқарган энергия, умумий электр тармоғига, тортиш подстанциялари ёки контакт тармоғи орқали, бевосита бошқа поездларга узатилади. Совет Иттифоқи даврида Москва метросида айнан шу принципда ишлаган, ўшанда шаҳар «ер ости йўли» 50 фоизгача электр энергиясини йиғиб, қайта ишлатишга муваффақ бўлган.
Замонавий қайта тикланиш тизимлари аллақачон энергия ишлаб чиқариш салоҳиятини қайта тикланадиган энергия саноати билан тенглаштиришга қодир.
Россиялик ишлаб чиқувчилар ва қайта тикланиш тизимларининг яратувчилари томонидан ўтказилган синовлар, трамвай тезланиш вақтида, истеъмол қиладиган энергиянинг тахминан 40 фоизини қайта тиклаши мумкинлигини кўрсатади.
Аввалроқ, Норвегия руда поездлари қайта тикланиш тамойилидан фойдаланган ҳолда қандай қилиб истеъмол қилган энергиясидан беш баравар кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқарганини айтиб ўтган эдик.
Расмда: тепловизор ёрдамида олинган трамвай тасвири. Томнинг дум қисмида ёрқин кўринишдаги элементлар энергияни иссиқлик шаклида тарқатадиган резисторлардир. Манба: ТЭЭМП.
Манба: https://t.me/clearenergy/1362
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati