Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Ўқишни яқинда тугатган ёш муҳандисларга деярли ҳеч қайси идорада иш йўқ, ҳаммаси стаж сўрайди.
Мурожаат мазмуни: Наманган вилояти, Поп тумани электр таъминоти корхонаси “POP TET” (00008 — Поп туман электр таъминоти корхонаси) бош ҳисобчиси Турғунов Ботиржон томонидан 2024 йилнинг апрель-май ойларида didox.uz сайти орқали электрон юборилган счёт-фактураларининг 01.07.2024 йил ҳолатига ўзаро солиштирма далолатномага асосан солиштирилганда, 2024 йилнинг апрель ойида 889585,20 сўмга ва май ойида 11798103,90 сўмга фарқ қилаётганлиги аниқланди.
Мурожаат мазмуни: Мен Норбобоев Жавлоннинг укаси, Норбобоев Амонман. 2024 йил 16 июнь куни «Қашқадарё МЭТ» филиали таркибидаги 220 кВ кучланишли «Кўкдумалоқ» подстанциясида меҳнат фаолияти юритувчи Норбобоев Жавлон билан куйиш оқибатли бахтсиз ҳодиса рўй берган. Акамнинг боши ҳам ёрилган. Филиал раҳбари Шерзод Холиёров хабар олиб турибди. Аммо бахтсиз ҳодисага учраган ходимга, яъни акамга моддий ёрдам берилмаган. Қачон берилади?
Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Мен Муродов Жамшид Баҳриддин ўғли, Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, «Соҳил» маҳалла фуқаролари йиғини, Қаҳрамон-3 кўчаси, 86-уйда яшайман. Мурожаатимдан мақсад, биз яшайдиган ҳудудда Совет Иттифоқи пайтида ўрнатилган эски трансформатор, кўп бузилиб ишлайди.
Мурожаат мазмуни: 2024 йил II чоракда Ўзбекистон Республикаси номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида хорижий кредитлар жалб қилинган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати шаклланган. 220 кВ электр тармоғи ва 220 кВ кучланишли «Зафарабод» подстанциясини қуриш учун Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан қилинган ишлар ҳисоботини статистика бўлимига тақдим этишингизни сўрайман.
Мурожаат мазмуни: «MOLAT TRADE» МЧЖ якка тартибдаги тадбиркор сизга ўз ҳурматини изҳор этади ва металл маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ҳамкорликни таклиф қилади. Ўзбекистонда ҳам, бошқа мамлакатларда ҳам олиб борилган кўплаб тадқиқотлар шуни кўрсатдики, металл маҳсулотларини етказиб берувчини танлашга таъсир қилувчи асосий омиллар — металл прокатнинг сифати, нархи ва етказиб бериш муддати ҳисобланади.
Мурожаат мазмуни: Мен Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Aлишер Навоий маҳаласи, Биродарлик кўчасида истиқомат қиламан. “Свет” 6-7 соатлаб ўчади. Операторлар трубкани кўтариб қўйишади. Ҳар куни “свет”имиз “светомузика” бўлиб ўйнайди. Уйда компьютерда ўтириб ишлаб бўлмайди...
Мурожаат мазмуни: Нима учун электр энергияси нархи шу даражада кўтарилди? Халқни ўйланглар! Қандай кун кўриш муаммо, яна лимит қўйилибди...
Мурожаат мазмуни: Ҳар куни кечкурун электр тармоғида соат 19:00 дан кейин то 24:00 гача бўлган вақт давомида электр энергиясининг кучланиш кўрсаткичи 150–160 ёки 190 атрофида, кейин яна 150 вольт диапазонида ўзгариб туради. Кучланиш ўзгариши кескин тарзда, фавқулодда содир бўлади.
Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Ҳар бир хонадонга 200 кВт∙соат арзон нарх электр етказиб бериш нотўғри қарор. Битта оилада 3 киши бўлса ҳам 200 кВт∙соат, 10 киши бўлса ҳам 200 кВт∙соат... Аслида 4 кишигача бўлган хонадонларга 200 кВт∙соат, 4 кишидан кўп бўлган хонадонларга ҳар бир бошга 50 ёки 70 кВт∙соатдан қўшимча “льгота” берилиши керак эди.
Мурожаат эгаси: Исроилов Боходир Адҳамович, Наманган вилояти.
Мурожаат эгаси: Холматов Хайдар Мурзахмедович, «Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиали ходими.
Мурожаат мазмуни: Мен Навоий вилояти, Кармана тумани, “Дўстлик” маҳалла фуқаролари йиғини, Мафтунқули кўчаси, 10-а уйда истиқомат қиламан.
Мурожаат мазмуни: «WBM ROMITEX DIROMM» масъулияти чекланган жамиятининг асосий иш фаолияти ип йигирув фабрикасидан иборат бўлиб, ҳозирги кунда 950 нафардан ортиқ ишчилар фаолият кўрсатиб келмоқда.
Мурожаат мазмуни: Бир кунда 5-6 маротабалаб электр ўчиб қолади. Ҳар сафар чироқ ўчганда камида 2 соат ўчади.
Мурожаат мазмуни: Ассалому алейкум! Мен Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Мажидий кўчаси, 62-уйда яшайман. “Свет” жудаям кўп учмоқда, жудаям кўп “ўйнайди”лар. Бир суткада камида 15 марта ўчириб ёқишади, гоҳида пириллаб ҳам қолади. Электр жиҳозларимиз куйиб қолиши мумкин, бу кетишда... Шу муаммоларни ҳал қилишга амалий ёрдам беришларингизни сўрайман.
Мурожаат мазмуни: “Свет” нимага ўчмоқда? Қарзим йўқ бўлса, нимага ўчирасизлар? Сабаб?!
Мурожаат мазмуни: Ассалом алайкум! Мен Бухоров Шахбоз Ҳусниддин ўғли, Қашқадарё вилояти, Қамаши туманидан мурожаат қилмоқдаман. Бизнинг қишлоқда 24 соатга 8–9 соат “севет” ўчмоқда. Бизнинг қишлоқ одамлари телевизор кўришга, болалар дарс тайёрлашга ҳақлими ёки йўқ? Қишлоқ одамлари бошқа жамиятми? Сиздан “севет” ўчишини бартараф этиш учун амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Мен Эргашов Жўрабек. Саволим бор эди. Энергетика соҳасида ишга жойлашиш учун иш малакаси ва тил билиши мажбурийми? Булар суҳбатда инобатга олинадими? Бухорода ҳам бўш иш ўринлари борми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
Мурожаат эгаси: Исоев Муҳаммадали Қудраталиевич.