Мурожаат эгаси: Туйчиев Муроджон Машрабович, «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали.
Электрон почта: murodjontuychiyev8@gmail.com
Мурожаат мазмуни: “Ўзбекистон МЭТ” АЖ раиси Д.А. Исақуловга “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали, Хавфсизлик ва махсус ишлар гуруҳи етакчи муҳандиси Туйчиев Муроджон Машрабовичдан
АРИЗА
2024 йил 31 октябрь куни “Ўзбекистон МЭТ” АЖ матбуот котиби Уринов соат 9:42 да менга қўнғироқ қилиб, “савияси паст” деб ҳақоратомуз сўзлар билан қадр-қимматимни ерга уриб, саломатлигимга салбий таъсир кўрсатди.
2024 йил 25 октябрь куни “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги “Зафар” подстанциясида қўриқлаш ходимлари билан хавфсизлик ва касбий малака машғулотлари ўтказилди. Машғулотлар давомида фото ва видео материаллар тайёрланиб, филиал директорининг кўрсатмасига биноан У. Уриновга тақдим қилинди. Аммо, У. Уринов ижтимоий тармоқларда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатди ва “ёзма, оғзаки ва жисмоний синов машғулотлари мусобақа тарзида ўтказилди” деб маълумот берди. Бу сабабли иштирокчилар орасида эътирозли ва асосли саволлар кўпайди.
Мазкур масала бўйича билдирилган эътирозга Уринов “савияси паст” деб ҳақорат билан жавоб қайтарди. Шу сабабли, ижтимоий тармоқларда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатгани учун У. Уриновни назоратга олишингизни ва қонун доирасида тегишли чоралар кўришингизни сўрайман.
Ҳурмат билан,
М.М.Туйчиев
Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Туйчиев Муроджон Машрабович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масалага расмий хат шаклидаги жавоб электрон почта орқали юборилди:
Акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайти фаолият юритмоқда ва унда ташкилотнинг асосий иш фаолиятига оид хабар ва маълумотномалар, шу билан бирга, энергетика соҳасига тааллуқли хабар ва янгиликлар мунтазам равишда янгиланиб борилмоқда.
Elektron pochta: info@uzbekistonmet.uz
E-xat: uzbekiston_met@exat.uz
Call centre raqami: +998 (55) 500-5545
“Биз билан боғланиш” рукни https://www.uzbekistonmet.uz/uz/pages/view/contact_us
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати