Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: “4-босқич талабасиман. Мен сизларда 0.5 ставка ишлаб, ўқишни битирганимдан кейин тўлиқ ставкада ишламоқчиман!”

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Мен Тошкент давлат техника университети электр энергетика факултети 4-босқич талабасиман. Мен туш вақтигача, яъни соат 12:00 гача сизнинг компаниянгизга ишга кирмоқчи эдим. Ишга жойлашиш учун сиз билан суҳбат қилиб кўрсам деган эдим. Насиб қилса, сизда 0.5 ставка ишлаб, сизга кадр бўлиб, ўқишни битириб, сизнинг компаниянгизга тўлиқ ҳолда ишга жойлашмоқчиман.

  • 12.10.2022
  • 230
Мурожаатчи: «Ўз ҳисобимдан сотиб олган ҳисоблагични рўйхатга қўйиш муаммо бўлмоқда...»

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум. Мен ҳисоблагич ўз ҳисобимдан олганман хонадонимга. Шуни рўйхатга киритиш муаммо бўлмоқда. Шунинг тартиби ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

  • 15.09.2022
  • 206
Мурожаатчи: “Энергетика (тармоқлар бўйича) йўналишини тугатдим. Иш қидирмоқдаман ҳозирда. Мақсадим — ишлаш!”

Мурожаат мазмуни: Мен Саматов Исроил Иброгим ўғли 2022 йил Бухоро муҳандислик технология институтини Энергетика (тармоқлар бўйича) йўналишини тугатдим. Иш қидирмоқдаман ҳозирда. Мақсадим — ишлаш.

  • 29.08.2022
  • 253
Мурожаатчи: “Мен Шерибов Алижон. Мақсадим — ишлаш. Маълумотим — олий. Битирган йўналишим — электр ...”

Мурожаат мазмуни: Мен Шерибов Алижон. Мақсадим — ишлаш. Маълумотим — олий. Битирган йўналишим — электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари (тармоқлар бўйича).

  • 25.08.2022
  • 285
Мурожаатчи: «Мен оилам билан ижарада яшайман. Уй-жойга муҳтожман...»

Мурожаат мазмуни: «Салом алейкум! Мен оилам билан ижарада яшайман. Оилаларга уй-жойга муҳтожман...»

  • 18.08.2022
  • 251
Мурожаатчи: “Олган билимларимни амалиётда синаб кўриб, юракдан давлат учун ишлаш ниятим бор...”

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум, ҳурматли электр энергия соҳасида хизмат бурчларини адо этувчи ходимлар!

  • 15.08.2022
  • 244
Мурожаатчи: “Мен билан боғланиб кўринг. Суҳбат ўтказинг ёки амалий тажрибаларим билан танишиб чиқинг. Ёқса — ишлаймиз, ёқмаса...”

Мурожаат мазмуни: Ассалому алейкум! Мен Жўраев Фирдавс, Бухороданман. Олий маълумотлиман.

  • 01.08.2022
  • 249
Мурожаатчи: “Бизнинг маҳалламиз 25–30 йилдан буён улама ёғоч ва темир устунлардан симёғоч ясаб, электр энергиясидан фойдаланмоқда...”

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум, Мен Қурбонов Неъматжон Ҳайитбой ўғли. Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, “Меҳнат” МФЙ, Дўстлик кўчаси, 4-уйда яшайман. Бизнинг маҳалламизда 25–30 йилдан буён улама ёғоч ва темир устунлардан симёғоч ясаб, томма-том сим тортиб, хавфли ва яроқсиз ҳолатда электр энергиясидан фойдаланамиз.

  • 22.07.2022
  • 222
Мурожаатчи: “Бизнинг “чек еримиз”дан ўтган ва симлари жуда паст осилган ёғоч симёғочларни бошқа ердан олиб ўтишингизни сўрайман. Уй қурмоқчиман!”

Мурожаат мазмуни: Биз Фарғона вилояти, Ёзёвон тумани, Қорасоқол маҳалла фуқаролари йиғини, Наврўз кўчаси, 10-уй манзилида ота-онам, мен ва турмуш ўртоғим, икки нафар фарзандим, укам, турмуш ўроғи ва 1 нафар фарзанди ҳамда вояга етган иккинчи укам билан яшаб келмоқдамиз.

  • 15.07.2022
  • 279
Мурожаатчи: “Сойлик қишлоғидаги кўча ёритиш чироқларининг бирортаси ишламайди!”

Қўшимча маълумот сифатида шуни маълум қилишимиз мумкинки, кўча чироқлари ва уларни тутиб турувчи симёғочларга маҳаллий ҳокимият органларининг Ободонлаштириш бошқармалари томонидан сервис хизматлар кўрсатилиши белгиланган.

  • 14.07.2022
  • 268
Мурожаатчи: “Ўқишга қабул қачон?”

Мурожаат эгаси: Ермекбаев Жанибек, Тошкент вилояти

  • 08.07.2022
  • 250
Мурожаатчи: “Биз янги кўчиб чиқамиз, қўлбола симёғочларга сим тортгамиз. Келиб кўриб, ўрганиб, бир дона трансформаторни ...”

Мурожаат мазмуни: Симёғочлар ёроқсиз ҳолда. Биз янги кўчиб чиқамиз, ўзимиз “тўк” тортиб олганмиз. Қўлбола симёғочларга сим тортгамиз. Хонадонларга сифатли “тўк” бормайди. Ва келиб кўриб, ўрганиб, бир дона трансформаторни янгисига алмаштиришга амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

  • 04.07.2022
  • 221
Мурожаатчи: “Ишга кирмоқчиман, резюмени кўриб, хулоса беришингизни сўрайман!”

Мурожаат мазмуни: «Ассалом алайкум! Мен ишга кириш юзасидан onlayn резюме тўлдиргандим . Илтимос қилиб сўрайманки, ушбу резюмеимни кўриб, хулоса беришингизни сўрайман.

  • 01.07.2022
  • 406
Мурожаатчи: “Қанча қарз бор?”

Ахборот хизматидан тавсия: Ҳурматли фуқаро Шуҳрат Атабоев, мурожаат йўллаётганингизда, унинг мазмунини тўлиқ ифода этишингиз мақсадга мувофиқ. Мурожаатчиларга тўлиқ маълумот (жавоб) бериш — мурожаат мазмунининг тўлиқ, аниқ ва равон ёзилишига, қайта боғланиш контактлари ҳамда манзил ва бошқа кўрсаткичлар аниқ белгиланишига бевосита боғлиқ.

  • 28.06.2022
  • 236
Мурожаатчи: “Бўш иш ўрни бор бўлса, ишга кирмоқчиман!”

Мурожаат мазмуни: «Бўш иш ўрни бор бўлса, ишга кирмоқчиман. Андижон Машинасозлик институти битирувчи талабасиман. Компьютерда, офис дастурларда яхши ишлай оламан...»

  • 27.06.2022
  • 262
Мурожаатчи: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига ишга кириш тартибини тушунтириб, мен билан боғлансангиз...»

Мурожаат мазмуни: «Салом! Мен сизларга ишга кириш масаласида ўрганиб чиқиш учун ҳужжатларимни электрон почта орқали юборган эдим. Афсуски, ҳалигача бу хатга жавоб йўлланмаган.

  • 20.06.2022
  • 219
Мурожаатчи: “Ишга кириш учун онлайн резюме юборгандим. Қабул қилиндими?”

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро, Дилнур Қодирович! Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди.

  • 20.06.2022
  • 401
Мурожаатчи: “Электр энергетика муҳандислиги бўйича 4-курс сиртқида ўқийман!”

Мурожаат мазмуни: «...“Завушни”да ўқийман. 4-курсман. 1 йил қолди ўқишни тугатишимга...»

  • 20.06.2022
  • 320
Мурожаатчи: “Бўш иш ўрни бор экан... Резюмени қандай ташасам бўлади?”

Мурожаат мазмуни: “Бўш иш ўрни бор экан... Қандай резюме ташасам бўлади?”

  • 13.06.2022
  • 255
>