Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Кўп жойда тажриба керак, дейилса, биз сиртқида ўқиётганлар тажрибани қаердан оламиз? Битиргандан кейин ҳам қаердан оламиз тажрибани?»

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум, ҳурматли ишчилар! Мен Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманда туғилганман. Ҳозирда “Наманган политех”да энергетика ва меҳнат муҳофазаси факультетининг технологик машиналар ва жиҳозлар соҳасида ўқийман. 4-курс, сиртқи таълимдаман. Ишга кира оламанми? “МEТ” эълонларини кўриб чиқсам, тажриба бўлиш керак, дейилган. Битиргандан кейин ҳам тажриба, керак дейди. Кўп жойда тажриба керак, дейилса, биз сиртқида ўқиётганлар тажрибани қаердан оламиз? Битиргандан кейин ҳам қаердан оламиз тажрибани? Мурожаатимни ўқийсизлар, деб уйлайман...

  • 20.02.2023
  • 179
Мурожаатчи: «Осиё кўчаси 8-уй — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти манзилими ёки манзили бошқами?»

Мурожаат эгаси: Ганджаев Атабек Каримович, Хоразм вилояти («Каримбой Отабек сервис» оилавий корхонаси номидан).

  • 13.02.2023
  • 222
Мурожаатчи: «Жавоб бермайдиган бўлсангиз, мен Президент Администрацияси ҳамда Бош прокуратурага мурожаат қиламан!»

Мурожаат эгаси: Ганджаев Атабек Каримович, Хоразм вилояти («Каримбой Отабек сервис» оилавий корхонаси номидан).

  • 10.02.2023
  • 272
Мурожаатчи: «Филиалимиз ходимлари қишки пойабзал билан таъминланди. Лекин подстанция муҳандислари бундан мустасно. Нега?!»

Мурожаат мазмуни: Мен «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиалида фаолият юритаман. Филиалимиз ходимлари қишки пойабзал билан таъминланди. Лекин подстанция муҳандислари бундан мустасно. Фақат таъмирлаш бригадалари ва электр монтёрларига берилди. Менинг саволим шундан иборатки, қуйидаги тартиб «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан амалга оширилмоқдами ёки филиал томонидан? Дарвоқе, юртимизда кечган аномал совуқ ва ноқулай об-ҳаво шароитида қишки уст-бош кийимлардан эса хабар йўқ. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

  • 07.02.2023
  • 225
Мурожаатчи: «Ишга кириш бўйича кимга мурожаат қилишим керак?»

Мурожаат эгаси: Нортожиев Адҳамбек Алишер ўғли, Сурхондарё вилояти.

  • 06.02.2023
  • 217
Мурожаатчи: “Олий маълумот. Соҳа — кимёвий технология. Наманган муҳандис-технология институти...”

Мурожаат эгаси: Туронпўлатов Шукурулло Ҳасан ўғли, Наманган вилояти.

  • 30.01.2023
  • 218
Мурожаатчи: «Бизнинг маҳалламиз жуда қолоқ, жумладан “свет”ларимиз носоз, 1 дона 100–150 хўжалик фойдаланадиган трансформатордан 300 га яқин хўжалик фойдаланади!»

Мурожаат мазмуни: Мен Усканов Дилшодбек, ариза ёзишимдан мақсадим шуки, Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, «Халқ биз учун эмас, Биз халқ учун» ишлашимиз ва керакли шароитлар яратиб беришимиз керак. Бу гап кўп маротаба айтиб келинади. Шуни инобатга олиб, биз ёшлар кўп маротаба вилоят ҳокимлигига, Халқ қабулхоналарига, туман ҳокимлигига мурожаат қилиб чиққанмиз. Бизнинг бу мурожаатимизни жойига келиб тўлиқ ўрганиб чиқмасларидан “дастурга тушмайди ёки кейинги йилларга ўрганиб чиқамиз”, деб эътиборсиз қолдирмоқдалар.

  • 30.01.2023
  • 187
Мурожаатчи: «Бизнинг ер майдонимизга қурилиш-монтаж ишларида зарар етказилган. Ушбу зарар қопланиб берилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман!»

Мурожаат эгаси: Бердиев Эрали Абдуғани ўғли, «Pavloniya eko sifat» фермер хўжалиги, Самарқанд вилояти.

  • 24.01.2023
  • 217
Мурожаатчи: «Нишон электр тармоқларига ишга кирмоқчиман. Амалий ёрдам беришларингизни сўрайман...»

Мурожаат эгаси: Хўжамуратов Жонибек Сайим ўғли, Қашқадарё вилояти.

  • 23.01.2023
  • 183
Мурожаатчи: «Мурожаатларимизни яна ўзимизни туманга жўнатишади. Булар “чеклов бор”, дейди — тамом. Бирорта қарайдиган, тартибга соладиган масъул шахслар борми?»

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Мен Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Ноғорахона маҳалласидан мурожаат қилмоқдаман. Туманимизда 3 ёки 4 та электр линияси бор. Ўшандан битта бизани линиямизда чеклов ҳаддан зиёд кўп, линиямизни номи ҳудудий электр тармоқларини айтиши бўйича “Тегирмон-110” эмиш.

  • 18.01.2023
  • 181
>