Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Ишга кириш бўйича кимга мурожаат қилишим керак?»
  • 06.02.2023
  • 222

Мурожаат эгаси: Нортожиев Адҳамбек Алишер ўғли, Сурхондарё вилояти.

Электрон почта: adhabknortojiyev@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Ишга кириш бўйича кимга мурожаат қилишим керак?

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Адҳамбек Алишер ўғли! Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган мурожаатингиз тегишли тартибда қабул қилинди.

Мурожаатингизга жавоб ўрнида, сизга шуни маълум қиламизки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг  электрон почталари орқали тегишли ҳужжатларингизни, қайси бўш иш ўрнига ишга кириш учун юбораётганингизни белгилаб (шу бўш иш ўрнига ишга қабул қилиш учун қўйилган талабларга мувофиқ келишингизни билган ҳолда) юборсангиз, у албатта Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилади.

Маълумот ўрнида: «Онлайн резюме» https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume.

МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6615.

Веб-сайт: uzbekistonmet.uz

Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz;  info@uzbekistonmet.uz.

Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармасидан мурожаат: Ташкилотимиз магистрал электр тармоқлари йўналиши бўйича (электр энергетика тармоғида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-тиклаш ишлари) фаолият олиб боргани боис, номзодлар олий таълим муассасаларининг энергетика йўналишини битирган бўлиши талаб этилади.

Бўш иш ўринларини малакали кадрлар билан тўлдириш жараёни шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида, биз ҳар ойда тўпланган резюме-объективкаларни жамлаб, тегишли хизмат, бўлим ва бошқарма бошлиқларига тақдим этамиз. Тақдим этилган маълумотномалар мутахассислар томонидан ўрганилиб, атрофлича кўриб чиқилади. Таржимаи ҳолдаги маълумот-кўрсаткичлар мутахассисларга маъқул келса, номзод бевосита суҳбатга чақирилади.

Шундан сўнг бўш иш ўрни бўйича раҳбариятга ушбу мутахассиснинг номзодини тавсия этилади ва ишга қабул қилинади.

Маълум бир бўш ўринларига ҳужжат топширган номзодлар суҳбатга чақирилаётгани (санаси ва вақти) Акциядорлик жамиятининг расмий-веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилиб борилмоқда. Эътиборли бўлинг ва ижтимоий тармоқ саҳифаларимизга обуна бўлишни унутманг!

⇒ «Бўш иш ўринлари» рукни https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25

Батафсил маълумотлар қуйидаги эълон таркибида ёзилган:

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/3441

Ахборот хизматидан тавсия: Ҳурматли фуқаро Адҳамбек Алишер ўғли, мурожаатни тўлиқ ва адабий тил қоидаларига мувофиқ ёзишингиз, мурожаат қилишдан олдин Акциядорлик  жамият uzbekistonmet.uz расмий веб-сайтининг «Бўш иш ўринлари» рукни  ва номзодларга қандай талаблар қўйилгани билан бироз қизиқсангиз, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Унутманг, ишга киришни истаган ҳар бир номзоднинг билим-савияси ўрганилади ва бу — ходимнинг салоҳияти (кўрсаткичлари) меҳнат самарадорлигини белгиловчи биринчи омил сифатида эътироф этилади.

Қўшимча маълумот: Акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайти, бош саҳифасида Ўзбекистон Республикасининг харитаси шаклида инфографика маълумотнома-жадвали жойлаштирилган бўлиб, қайси ҳудудни белгиласангиз, ўша ҳудуддаги Магистрал электр тармоқлари филиали ҳақидаги маълумотларни олиш имкониятингиз пайдо бўлади. Маълумотномада телефон рақамлари ҳам кўрсатилган бўлиб, мутахассислар сизни қизиқтирган саволларга жавоб беришади.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>