Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «2022 йил май ойига ҳисоб-фактура киловатига 800 сўмдан ҳисоблаб чиқариб, мактабни қарздор қилиб қўйди!»

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Ҳурматли компания раҳбарлари, мен Гурлан 2-сон касб-ҳунар мактаби бош ҳисобчисиман.

  • 10.06.2022
  • 342
Мурожаатчи: «Электр тармоғини тармоққа улашда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз»

Мурожаат мазмуни:2022 йил 03 июнь куни эрталаб соат 05:22да юқори кучланишли “Қуйимозор” подстанциясига уланган 6 кВ кучланишли электр тармоғининг “Муборакнефтгаз-Сувтаъминот” МЧЖ Қуйи-Мозор сув кўтариш иншооти насос станцияси ёпиқ тақсимлаш қурилмасига кирувчи 6 кВли кабел линиясида носозлик юзага келган эди. Шу сабабли “Муборакнефтгаз-Сувтаъминот” МЧЖ Газпром-1 (ввод-1) линиясини тармоқдан ажратиб қўйишни сўраб мурожаат қилинган ва Филиал мутахассислари бу мурожаатни қаноатлантирилган эди.

  • 05.06.2022
  • 384
Мурожаатчи: “Ишга бепул киришнинг имкони борми?”

Мурожаат мазмуни: Сурхондарё вилоятиданман. “Миллий электр тармоқлари”га ишга бепул киришнинг имкони борми?

  • 23.05.2022
  • 279
Мурожаатчи: «Олмалиқ шаҳри деҳқон бозорида чироқ доим ўчади!»

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум! Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри деҳқон бозорида чироқ доим ўчади. Бу шаҳар электр таъминоти балансига кирмас экан. “Свет” ўчса на электрик келади бозорга, на бозор директори. Доим қийналамиз шу масалада...»

  • 16.05.2022
  • 292
Мурожаатчи: «13 йиллик иш стажим учун “энергетика тизимидаги меҳнат стажи” тоифасини тиклашга амалий ёрдам беришингизни сўрайман»

Мурожаат мазмуни: Мен 2006 йилда “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга электр монтёри вазифасида ишга кирганман. 2014 йилдан меҳнат фаолиятимни “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари”да давом этирдим.

  • 12.05.2022
  • 339
Мурожаатчи: «Адашиб тўланган 60 400 000 сўм пулни бошқа электр таъминоти корхонасига тўлов сифатида қабул қилишингизни сўраймиз»

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум. Бизнинг корхона Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси 160-уйда жойлашган.

  • 07.05.2022
  • 273
Фуқаро мурожаатига жавоб: Акциядорлик жамиятида фойдаланилган трансформатор мойи ва рангли металл парчалари бўйича камомад ҳолатлари аниқланмаган

Мамлакатимизда ҳар бир шахс давлат органларига, муассасаларига ва ташкилотларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

  • 12.04.2022
  • 251
Мурожаатчи: «Иккита кўчадаги янги хўжаликларига электр тармоқлари тортилмаган, амалий ёрдам беришингизни сўраймиз...»

Мурожаат мазмуни: «Самарқанд втилояти, Пахтачи тумани, Урганжи МФЙда 60 та аҳоли янги хўжаликлари электр билан таъминланмаган.

  • 11.04.2022
  • 381
Мурожаатчи: «Шахаман кўчасига тўлиқ ёриткичлар ўрнатишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман...»

Мурожаат мазмуни: «Нукус шаҳридаги 41-МПЖ (МФЙ) 2021 йили “Обод маҳалла” дастурига киритилганди. Кўчаларни ёритиш ишлари олиб борилди. Ҳудудда жойлашган Шахаман кўчасида электр тўсинларига (столба) “свет” ўрнатиш тўлиқ бажарилмасдан қолиб кетди.

  • 04.04.2022
  • 269
Мурожаатчига жавоб: «Ажратилган ер майдонида деҳқончилик юритилмасдан, бино-иншоот қурилаётганлиги маълум бўлди...»

Мурожаат эгаси: Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, Сармич маҳалласи, Чорбоғ кўчаси, 51-уйда яшовчи фуқаро Ориф Алимов.

  • 31.03.2022
  • 263
Мурожаатчи: «Икки соатни ичида мени қарзга киритворадиган даражадаги электр ускунам йўқ уйимда!»

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алейкум! Мен Наманган вилояти, Давлатобод туманидаги кўп қаватли хонадонлардан бирида (31-уй, 20-хонадон) истиқомат қиламан. Тахминан бир йилча аввал электрон ҳисоблаш ускунасини янгисига алмаштиришган. Ундан аввалгиси ҳам “онлайн кўриниш”да ишлар эди. Билмайман, нимага алмаштиришган...

  • 30.03.2022
  • 275
Миллий диспетчерлик маркази: «Диспетчерлик интизомининг бу тартибдаги бузилиши энергетика тизимида оғир оқибатли, йирик аварияли ҳолатларга олиб келиши мумкин!»

Яқинда nasafnews.uz электрон нашрида “Қашқадарё ҲЭТ огоҳлантиришсиз чироқ ўчирилганига «Миллий электр тармоқлари» АЖ тизимидаги чекловларни сабаб қилиб кўрсатди” номли мақола эълон қилинган эди.

  • 29.03.2022
  • 315
Мурожаатчи: «Бизда кунора электр узилишлари рўй беради. Бу ҳолат қачонгача давом этади? Чақалоғим бор...»

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алейкум! Мен Бухоро вилояти, Когон тумани, Вадан қишлоғида истиқомат қиламан. Бизда кунора электр узилишлари рўй беради. Бу ҳолат қачонгача давом этади? Ёш чақалоғим бор, қанчадан қанча беморлар бор. Электрни пулини вақтида тўласак. Қайсидир ташкилот текширадими бу ҳолатларни? Қаерга мурожаат этайлик яна?!»

  • 28.03.2022
  • 250
Мурожаатчи: «Озгина шабада бўлса ёки севалаб ёмғир ёғса, дарҳол электр таъминоти узиб қўйилади...»

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум! Улуғнор тумани, Гулистон МФЙ, Буюк ипак йўли кўчаси, 18-уйда истиқомат қиламан. Гулистон МФЙ ҳудуди озгина шабада бўлса ёки севалаб ёмғир ёғса, дарҳол электр таъминоти узиб қўйилади. Шу сабабли сиздан қаттиқ илтимос, келиб ўрганиб, кўзингиз билан кўриб, жиддий ёндошган ҳолда масалага жавоб берсангиз.»

  • 25.03.2022
  • 307
Мурожаатчи: «Симёғочлар яроқсиз ҳолда, уларни жойига келиб кўриб-ўрганиб, янгисига алмаштиришда амалий ёрдам беришингизни сўрайман»

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум, ҳурматли «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ходимлари! Мурожаатим шундан иборатки, мен яшайдиган Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, Ингичка қишлоғига 1975 йилда электр энергияси тармоқлари тортилган бўлиб, симёғочлар бугунги кун эскириб, яроқсиз ҳолатига келиб қолган. Уларни жойига келиб кўриб-ўрганиб, янгисига алмаштиришда амалий ёрдам беришларингизни сўрайман.»

  • 23.03.2022
  • 452
Мурожаатчи: «Электр энергияни тармоқдан узишдан олдин, огоҳлантириш учун, бир-икки иш куни илгари телефонга “СМС” хабар келадиган қилсаларингиз яхши бўлар эди...»

Мурожаат мазмуни: «Электр энергияни ўчиришдан олдин огоҳлантириш учун бир ёки икки иш куни телефонга СМС келадиган қилсаларингиз яхши бўлар эди.

  • 17.03.2022
  • 252
Мурожаатчи: «Электр ҳисоблагич учун техник шартнома олиб, тўловни амалга оширдим. 15 кун бўлмоқдаки, ҳали дарак йўқ»

Мурожаат мазмуни: «Мен Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшайман.Электр ҳисоблагич учун “РЕС”дан техник шартнома олиб, тўловни амалга оширдим. 15 кун бўлмоқдаки, ҳали дарак йўқ.

  • 11.03.2022
  • 300
Мурожаатчи: «Тушуниб турибман, яна “шаблон” жавоб берасизлар... Мурожаат ҳам фойдасиз, ёпиб ташлайсизлар. Лекин инсоф қилинглар, муаммони яшириш билан ҳал қилиб бўлмайди!»

Мурожаат мазмуни: «Ассалом алайкум, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Шарғун шаҳри, «Кончилар» маҳалласидан мурожаат йўллаяпман. Энергетиклар номлаши бўйича 5-фидер, яъни қанча токни узса арзийдиган, қанча кўп ўйнатса кўтарадиган линиядан муаммони яна кўтариб чиқяпман. Гарчи фойдаси бўлмаса ҳам.

  • 07.03.2022
  • 429
Мурожаатчи: «Сизлардан илтимос, газ ҳиди чиқаётган жойни таъмирлаб, шу кунгача бирор чора кўрмаган масъулиятсиз ходимларга қатъий чора кўринг!»

Мурожаат мазмуни: «Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, Боғистон маҳалласи, Сарбон кўчасида 1-уй манзилида оила аъзоларим билан яшаб келаман. 2 нафар ёш фарзандларим бор.

  • 01.03.2022
  • 331
Мурожаатчи: «Соат 10:13да электр энергияси учун тўлов қилгандим, ҳалигача чироқ ёнгани йўқ!»

Мурожаат мазмуни: «Соат 10:13да электрга тўлов қиландим, ҳалигача чироқ ёнгани йўқ. “Пахтачи тумани электр тармоқлари корхонаси ўз вазифасини суиистеъмол қилмоқда.»

  • 27.02.2022
  • 333
>