Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: “Бўш иш ўрни бор бўлса, ишга кирмоқчиман!”
  • 27.06.2022
  • 267

Мурожаат эгаси: Ҳабибуллаев Асадилло Саъдулло ўғли, Андижон вилояти

Электрон почта: asadullohabibullayev9@gmail.com

Мурожаат мазмуни: «Бўш иш ўрни бор бўлса, ишга кирмоқчиман. Андижон Машинасозлик институти битирувчи талабасиман. Компьютерда, офис дастурларда яхши ишлай оламан...»

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро, Асадилло Саъдулло ўғли! Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди.

Мурожаатингизга жавоб ўрнида, энг аввало сизга шуни маълум қилишимиз лозимки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг kadr_nes@mail.ruinfo@uzbekistonmet.uz электрон почталари орқали тегишли ҳужжатларингизни, қайси бўш иш ўрнига ишга кириш учун юбораётганингизни белгилаб (шу бўш иш ўрнига ишга қабул қилиш учун қўйилган талабларга мувофиқ келишингизни билган ҳолда) юборган бўлсангиз, у албатта Ходимлар билан ишлаш бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилади.

Маълумот ўрнида: «Онлайн резюме»  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume.

МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6615.

Веб-сайт: uzbekistonmet.uz

Электрон почта:  kadr_nes@mail.ruinfo@uzbekistonmet.uz

Ходимлар билан ишлаш бошқармасидан мурожаат:

Ташкилотимиз магистрал электр тармоқлари йўналиши бўйича (электр энергетика тармоғида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-тиклаш ишлари) фаолият олиб боргани боис, номзодлар олий таълим муассасаларининг энергетика йўналишини битирган бўлиши талаб этилади.

Бўш иш ўринларини малакали кадрлар билан тўлдириш жараёни шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида, биз ҳар ойда тўпланган резюме-объективкаларни жамлаб, тегишли хизмат, бўлим ва бошқарма бошлиқларига тақдим этамиз. Тақдим этилган маълумотномалар мутахассислар томонидан ўрганилиб, атрофлича кўриб чиқилади. Таржимаи ҳолдаги маълумот-кўрсаткичлар мутахассисларга маъқул келса, номзод бевосита суҳбатга чақирилади. Шундан сўнг бўш иш ўрни бўйича раҳбариятга ушбу мутахассиснинг номзодини тавсия этилади ва ишга қабул қилинади.

⇒ «Бўш иш ўринлари» рукни https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25

Ахборот хизматидан тавсия: Ҳурматли фуқаро Асадилло Саъдулло ўғли, меҳнат фаолиятингизни бошлашдан олдин ўзбек тилида имловий ва услубий хатоларсиз ёзишни ўрганинг. Мурожаат матнидаги  “bitruvchi”“Kampyuterda office” каби имло ва услубий хатолар Сизнинг билимингиз даражаси ҳақидаги дастлабки белги-нишон бўлиб хизмат қилиши мумкин.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>