Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: “Биз янги кўчиб чиқамиз, қўлбола симёғочларга сим тортгамиз. Келиб кўриб, ўрганиб, бир дона трансформаторни ...”
  • 04.07.2022
  • 224

Мурожаат эгаси: Бобобеков Абдуназар Абдужалолович, Самарқанд вилояти

Электрон почта: bobobekovabdunazar35@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Симёғочлар ёроқсиз ҳолда. Биз янги кўчиб чиқамиз, ўзимиз “тўк” тортиб олганмиз. Қўлбола симёғочларга сим тортгамиз. Хонадонларга сифатли “тўк” бормайди.  Ва келиб кўриб, ўрганиб, бир дона трансформаторни янгисига алмаштиришга амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро, Абдуназар Абдужалолович! Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди.

Мурожаатингизга жавоб ўрнида, энг аввало сизга шуни маълум қилишимиз лозимки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланади.

Мурожаатингизга жавоб сифатида шуни маълум қилишимиз мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли Қарори 1-иловасига мувофиқ "Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари"нинг, 4-боби, 30-бандига кўра  — "Истеъмолчиларнинг юкламаларини улаш билан боғлиқ янги электр қурилмаларни электр тармоғи хўжалигининг объектларини лойиҳалаш ва қуриш, ишлаб турганларини кенгайтириш ва реконструкция қилиш истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобилан амалга оширилади".

Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.

 ⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

 het.uz – расмий веб-сайти

 Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

 Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

 Call centre: 1154

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/13426

Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>