Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Электр тармоғига уланиш учун электр ҳисоблагич ўрнатиш харажатлари ким томондан қопланади?»
  • 23.10.2024
  • 60

Мурожаат эгаси: Тўйчиев Музаффар Мўминович.

Электрон почта: muzaffar0913@mail.ru

Мурожаат мазмуни: Ассалом алейкум! Электр тармоғига уланиш учун электр ҳисоблагич ўрнатиш харажатлари ким томондан қопланади?

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Музаффар Муминович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

Мурожаатга жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 май “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”  319-сон қарорининг 65-бандида “Маиший истеъмолчиларда ўрнатилган ҳисоблагичларни сотиб олиш (электр тармоқларига янги уланадиган якка тартибдаги уй-жойлар ва кўп квартирали уйлардаги хонадонлар), ўрнатиш, рўйхатга олиш, даврий қиёсловдан ўтказиш ва пломбалаш, шунингдек, мавжуд (жумладан, ЭҲНАТга мос келмайдиган) ҳисоблагичларни алмаштириш ҲEТК маблағлари ҳисобидан амалга оширилади”, дейилган.

Манба: https://lex.uz/docs/6954979

Шунингдек, ҳурматли фуқаро, Сиз Энергетика вазирлигига шикоят қилишингиз мумкин: https://minenergy.uz/uz

Тошкент, 100047, Ташкент ш., Истиқбол кўчаси, 21-уй.

Транспорт: 
Метро: Амир Темур бекати 
Автобуслар: № 14, 53, 58, 78, 93, 98

Маршрутли таксилар: № 26, 102 (Мўлжал Тошкент Халқаро Вестминстер университети)

Тел: (998 71) 236-3822

Девонхона: (998 71) 236-2708
Электрон почта: info@minenergy.uz 
 

Иш графиги: 
душанба - жума: 9:00 - 18:00 
тушлик вақти: 13:00 - 14:00 
шанба, якшанба: дам олиш куни

Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

 

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

 

Газ таъминоти билан +99871-200-0804 ёки 1104 рақами орқали боғланасиз. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ https://hududgaz.uz/ “Hududgazta’minot” акциядорлик жамияти Иш вақти: 09:00 - 18:00 Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 98 Индекс: 100115 E-mail: info@hududgaz.uz Телефон рақами : (71) 281-16-85.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>