Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Уйимнинг устидан юқори кучланишли электр линияси ўтказилган»
  • 12.08.2024
  • 46

Мурожаат эгаси: Хамраев Исраил Исмаилович, Бухоро вилояти.

Электрон почта: ixi2473@mail.ru

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум. Мени Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Сарвари МФЙ да жойлашган уйимнинг устидан юқори кучланишли электр линияси ўтказилган, тахминан 2014 йилда. Айни вақтда ушбу электр симлари яшашимиз учун хавф туғдиряпти. Оила аъзоларимни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу электр симларини кўча ёқалаб ўтказиш учун тегишли ҲЭТКга кўрсатма беришингизни сўрайман.

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Хамраев Исраил Исмаилович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга тегишли бўлиб, ушбу ташкилотга мурожаат қилишингизни сўраймиз. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

 

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

 

 “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

 

Энергетика вазирлиги: https://minenergy.uz/uz

Тошкент, 100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 21-уй.

Транспорт: 
Метро: «Амир Темур» бекати.
Автобуслар: 14, 53, 58, 78, 93, 98.

Маршрутли таксилар: 26, 102 (Мўлжал Тошкент халқаро вестминстер университети)
Телефон: (998 71) 231-1661.(7046)

Девонхона: (998 71) 236-2708.

 

МУРОЖААТЛАР БЎЙИЧА: 71-231-8118


Электрон почта: info@minenergy.uz 
 

Иш графиги: 
душанба– жума: 9:00 - 18:00 
тушлик вақти: 13:00 - 14:00 
шанба, якшанба: дам олиш куни

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>