Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Ходимга, яъни акамга моддий ёрдам берилмаган. Қачон берилади?»
  • 01.07.2024
  • 163

Мурожаат эгаси: Норбобоев Амон, Қашқадарё вилояти.

Электрон почта: norboboyevamon@gmail.com

Мурожаат мазмуни:  Мен Норбобоев Жавлоннинг укаси, Норбобоев Амонман. 2024 йил 16 июнь куни «Қашқадарё МЭТ» филиали таркибидаги 220 кВ кучланишли «Кўкдумалоқ» подстанциясида меҳнат фаолияти юритувчи Норбобоев Жавлон билан куйиш оқибатли бахтсиз ҳодиса рўй берган. Акамнинг боши ҳам ёрилган. Филиал раҳбари Шерзод Холиёров хабар олиб турибди. Аммо бахтсиз ҳодисага учраган ходимга, яъни акамга моддий ёрдам берилмаган. Қачон берилади?

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро, Амон Норбобоев! Сизнинг Акциядорлик жамияти Ишонч рақами орқали билдирган мурожаатингиз тегишли тартибда қайд этилди ва Акциядорлик жамияти раҳбарияти кўрсатмаларига мувофиқ Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизматига ўрганиб чиқиш ва ижро учун юборилди.

Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати: Сизнинг жорий йил 20 июндаги ёзган мурожаатингиз “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиб чиқилганлиги бўйича сизга қуйидагиларни маълум қиламиз:

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ “Қашқадарё МЭТ” филиалига қарашли 220/110/6 кВли «Кўкдумалоқ» подстанцияси электр чилангари Жавлон Норбобоевни даволаниши учун “Қашқадарё МЭТ” филиали касаба уюшма қўмитаси томонидан 5 000 000 сўм, бундан ташқари, Ж. Норбобоевга Акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳамда Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг 2024 йил 28 июндаги 11-сонли қўшма қарорига асосан 10 000 000 сўм моддий ёрдам ажратилди.

Жорий йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги  ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция»си иштирокида бахтсиз ҳодисани ўрганиш бўйича махсус текшириш комиссияси тузилиб, бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.  Махсус комиссия хулосасига кўра, текширув якуни бўйича, ўрнатилган тартибда қўшимча компенсация тўловлари берилишини маълум қиламиз.  

Расмий жавоб хати

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>