Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: “Менга Навоий юқори кучланиш электр тармоқларига имтиҳон асосида ишга киришимга амалий ёрдам беришингизни сўрайман!”
  • 11.11.2024
  • 26

Мурожаат эгаси: Равшанбек Имомназаров, Навоий вилояти.

Электрон почта: ravshanbeki0808@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Менга Навоий юқори кучланиш электр тармоқларига имтиҳон асосида ишга киришимга амалий ёрдам беришингизни сўрайман. Мен 2024 йилда Тошкент давлат транспорт университетини Электр энергетика йўналишини тамомлаганман.

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро, Равшанбек Имомназаров! Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди.

Ҳурматли фуқаро! Бизнинг ташкилотга ишга киришингиз учун, аввало, Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси kadr_nes@uzbekistonmet.uz электрон почтасига резюме-маълумотномангизни юборишингиз лозим.                

МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6615.

Веб-сайт: uzbekistonmet.uz

Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uzinfo@uzbekistonmet.uz

Ташкилотимиз магистрал электр тармоқлари йўналиши бўйича (электр энергетика тармоғи, магистрал электр тармоқлари йўналишида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-созлаш ишлари) фаолият олиб боргани боис, аксарият номзодлар учун олий таълим муассасаларининг энергетика йўналишини битирган бўлиши талаб этилади.

Бўш иш ўринларини малакали кадрлар билан тўлдириш жараёни очиқ ва шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида, биз ҳар сафар бўш иш ўринлари ҳақида эълонлар расмий веб-сайтимиз ҳамда унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида жамоатчилик эътиборига тақдим этилганидан сўнг тўпланган резюме-объективкаларни жамлаб, тегишли хизмат, бўлим ва бошқарма бошлиқларига тақдим этамиз.

Тақдим этилган маълумотномалар мутахассислар томонидан ўрганилиб, атрофлича кўриб чиқилади. Таржимаи ҳолдаги маълумот-кўрсаткичлар эълон қилинган талабларга мос келса, номзод бевосита суҳбатга чақирилади ва бу ҳақда uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Бўш иш ўринлари» рукнидақўшимча эълон берилади. Шундан сўнг Ишга қабул қилиш комиссияси томонидан номзодлар билан суҳбат ўтказилади. Суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодлар Комиссия томонидан раҳбариятга ушбу мутахассиснинг номзодини тавсия этади ва ишга қабул қилинади.

Ҳурмат билан,

Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси

Маълумот ўрнида: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида мавжуд иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар Акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Бўш иш ўринлари» рукнида доимий равишда эълон қилиниб, бу ҳақдаги ойлик ҳисоботлар ҳар ойнинг 10 санасигача Очиқ маълумотлар порталига жойлаштириб борилмоқда.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz расмий веб-сайтида «Онлайн резюме» функцияси ишга туширилган.

Бу янги қулайлик ишга кириш истагида бўлган мутахассислар билан Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси мутахассисларини бевосита, онлайн режимда боғлаб, иш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume

Қўшимча маълумот:

Нафақат энергетика соҳасида, балки барча соҳа ва йўналишларда ҳам ҳар бир лавозим учун қўйиладиган алоҳида малака талаблари мавжуд бўлиб, бу ўша лавозим эгасининг зиммасига юклатиладиган вазифа-мажбуриятлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Бўш иш ўринларига номзодлар билан суҳбат ўтказиш жараёнида, энг аввало, номзод таржимаи ҳоли, яъни унинг маълумоти, мутахассислиги ҳамда таҳсил олиш ва меҳнат фаолиятининг бўш иш ўрни лавозимига қўйилган малака талабларига мослиги инобатга олинади. Ходимнинг, даставвал, давлат тилини мукаммал билиши, ўз мутахассислиги бўйича яхши кадр бўлиши, сўнг хорижий тилларини билиши суҳбат жараёнида устунлик бериши мумкин.

Мурожаатингизга жавоб ўрнида, сизга шуни маълум қиламизки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг kadr_nes@mail.ru;  info@uzbekistonmet.uz электрон почталари орқали тегишли ҳужжатларингизни, қайси бўш иш ўрнига ишга кириш учун юбораётганингизни белгилаб (шу бўш иш ўрнига ишга қабул қилиш учун қўйилган талабларга мувофиқ келишингизни билган ҳолда) юборган бўлсангиз, у албатта Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси мутахассислари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилади.

Маълумот ўрнида: Акциядорлик  жамият расмий веб-сайтининг барқарор фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Веб-сайт 4 та тил-графика саҳифаларида (ўзбек тили кирилл ва ўзбек тили лотин графикаси, рус тили ва инглиз тилларида) юритилиб, унда 11 та рукн, 54 та нимрукн, 1 та Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги ҳудудий филиаллар ҳақида батафсил маълумотлар жойлаштирилган инфографика маълумотномаси мавжуд.

Магистрал электр тармоқлари филиаллари ҳақидаги маълумотлар (филиал манзили, асосий иш фаолияти, боғланиш учун телефон рақамлари, филиал раҳбарининг исм-шарифи) харита шаклидаги инфографикага жойлаштирилган.

Мисол учун, НАВОИЙ ВИЛОЯТИ: Рўзиев Алишер Негбоевич, «Навоий магистрал электр тармоқлари» филиал директори. Боғланиш: Навоий вилояти, Навоий шаҳар, Янги ариқ» МФЙ, Садриддин Айний кўчаси, 78/1-уй. Телефон: +998 (78) 770-2775.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>