Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «“Свет” ўчишининг олдини олиш учун, менимча, раҳбарини ишдан олиш керак ёки муаммони ҳал қилсин. Жонга тегди бунақа...»
  • 26.09.2024
  • 70

Мурожаат эгаси: Иномжон Мўминов, Тошкент шаҳри, Янги ҳаёт тумани.

Электрон почта: inomjon123@mail.ru

Мурожаат мазмуни: Янги ҳаёт тумани, “Наврўз” маҳалласида ҳар куни “свет” ўчади. Телефон килсак кўтармайди ёки умуман ишламайди. Бунақа ҳолат йиллардан бери давом этиб келмоқда. Ишонмасанглар, қўнғироқ қилиб кўринглар  +998 71 257 07 78. “Свет” ўчишининг олдини олиш учун, менимча, раҳбарини ишдан олиш керак ёки муаммони ҳал қилсин. Жонга тегди бунақа катта гапириб, амалда қўлидан оддий “свет” етказиб бериш келмайдиганлар. Пулини тўламаганимиздаям алам қилмасди.

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Иномжон Мўминов, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизматига, йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергиясининг халқаро транзити масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, Сиз Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлигига 1159 қисқа рақамлари орқали боғланиб, шикоят қилишингиз мумкин. Мурожаатда кўтарилган масала, катта эҳтимол билан, маҳаллангизга ўрнатилган трансформатор ортиқча юклама билан ишлаётгани, яъни меъёрдан ортиқ истеъмолчилар улангани билан боғлиқ бўлиши мумкин ва, бу тахмин тўғри бўлса, мутахассислар электр ускуна ва жиҳозларини амалдаги меъёрий талабларга мувофиқ созлаб беришади.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>