Ўзбекистонликлар 2023 йилни оғир энергетик коллапс билан бошлади. Бу ҳол кейинги йил ҳам такрорланмаслиги учун минглаб мактаб, касалхона ва заводларнинг иситиш тизимини кўмирга ўтказиш режаланяпти. Кўмир яхши ёнади, бироқ ундан чиқадиган заҳар сабаб ўзбекистонликлар ҳозиргидан ҳам ифлосроқ ҳаводан нафас олишга мажбур бўлишмайдими?
Ўзбекистоннинг уч ҳудудида электрдан ноқонуний фойдаланганлар 711 миллион сўм зарар етказди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Элликқалъа туманида президент қарорига асосан ички хўжалик йўлларини таъмирлаш, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тармоқларини, электр таъминотини яхшилаш, трансформатор пунктларини таъмирлаш, темир бетон тутқичларини алмаштириш ҳамда 4 МФЙ биносини янгидан қуриш амалга оширилади.
Ўзбекистоннинг энергия соҳасидаги муаммолари тобора чуқурлашиб бораётгани сабаб, мамлакат ўзининг бор ресурсларини тежашга ҳаракат қилмоқда.
Хитой компаниялари Ўзбекистонда қурадиган ФЭСлар бўйича кафолатли харид нархи музокаралар якунида инвесторлар билан келишган ҳолда очиқланади, тарифлар охирги тендерларда аниқланганидан юқори бўлмайди, дея Kun.uz'га маълум қилди энергетика вазири. Унинг сўзларига кўра, аввалроқ эълон қилинган келишувлардан бири нарх қимматлиги сабабли бекор қилинган.
Бунинг учун: ● камида 100 минг нафар малакали дастурчи, IT архитекторлари, операторлари ва муҳандислари кераклиги; ● ҳудудларда юқори тезликдаги интернет ва мутахассислар учун шарт-шароитларни кенгайтириш лозимлиги; ● хорижий IT компаниялар кўпайиши учун янада қулай муҳит яратиш зарурлиги;
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бўйича 2022 йил январь-декабрь ойида асосий прогноз кўрсаткичларнинг бажарилиши юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот.
Фарғона вилоятида табиий газ ва электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолати бўйича 9 та жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Хитойнинг Шенжен шаҳридаги “Huawei” компаниясининг бош қароргоҳига ташриф буюрди, шунингдек, компаниянинг қуёш электр станциялари учун инвертер ва аккумулятор ишлаб чиқариш заводи фаолияти билан танишди.
Бугунги кунда табиий газ ва электр энергиясига бўлган талаб кундан кунга ошиб бормоқда. Энергоресурсларга талабнинг ошиб бориши мавжуд муаммоларни тезкор ечиш масаласини ҳам кун тартибига долзарб вазифа сифатида қўймоқда. Энергия таъминотининг барқарор фаолияти, унда тегишли тартибда назорат юритиш, албатта, энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги масалалари билан чамбарчас боғлиқ ва мавжуд муаммолар ечимидаги муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Азим Сатторов ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш борасидаги Президент қарори мазмун-моҳияти юзасидан маълумот берди:
“Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–54-сон, 13.02.2023 й.) қабул қилинди
2023 йил якунига қадар Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан қуввати 1500 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилади;
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов блогер ва жамоатчилик вакилларига ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан тушунтириш берди.
Бу йилги қиш Марказий Осиё мамлакатлари учун сўнгги ўн йилликлардаги энг совуқ қишлардан бирига айланиб, энергетика соҳасида тўпланиб қолган муаммоларни очиб ташлади. Эскирган инфратузилма тизимнинг жар ёқасига келиб қолганидан далолат бермоқда. Туб ислоҳотлар арзонга тушмайди ва экспертлар бу минтақа учун охирги аномал қиш эмаслигидан огоҳлантирмоқда.
Январ ойида кузатилган аномал совуқ масъулларни кейинги қишни ҳозирдан ўйлашга мажбур қилди: электр энергияси тақчиллиги ва кутилмаган авария ҳолатларига ечим сифатида қуёш электр станциялари кўриляпти. Бюджет ташкилотларига қуёш панели ва иссиқ сув коллекторини ўрнатиш мажбурияти юкланмоқда. Аммо бунинг ортидан жойларда аҳоли ва тадбиркорларни ҳам қуёш панели ўрнатишга мажбурлаш кампанияси бошлаб юборилди.
Сўнгги кунларда Озодлик радиосининг "Кремл чангалидаги ўзбек гази" сарлавҳали суриштируви ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида шов-шувларга сабаб бўлди. Суриштирувда ўзбек гази сувтекин нархда Россия компанияларига сотиб юборилгани айтилган.
2023 йиль якунига қадар Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан қуввати 1500 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилади;
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар “Яккабоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаро М.Ш. умумий фойдаланишдаги электр тармоғига майнинг қурилмаларини ўзбошимчалик билан улаб, 81,1 минг кВт/с электр энергиясини ноқонуний сарфлаган.
Юқори кучланишли электр симлари устунлари ости бўм-бўш қилиб қўйилади. Икки томони ҳам тўла уй, лекин ўша электр симлари ўтган ҳудуд электр тарқатувчи ташкилотнинг мулки ҳисобланади. Масалан, мен шу жойдан йўл ўтказишим учун ҳам улардан рухсат олишим керак. Умуман ҳамма одамларнинг ҳаракати штатни ривожлантиришга қаратилган. Лекин ҳаммаси қонунлар доирасида бўлиши керак. Шунингдек, шаҳарнинг ёзиб қўйилган қоидалари бор, инженерлик ишлари, дизайнлар ҳаммаси ўша асосида кетади.