ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Жорий йил 1 октябрга қадар аҳоли учун электр ва газ тармоқларига инсон омилисиз автоматлаштирилган тарзда уланиш нуқталарини танлаш тизими яратилади
  • 17.02.2023
  • 195

АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Азим Сатторов ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш борасидаги Президент қарори мазмун-моҳияти юзасидан маълумот берди:

Жорий йилнинг 13 февралида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори   қабул   қилинди.

Мазкур қарор ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини бартараф этиш ва олдини олиш, улардан самарали ва оқилона фойдаланиш орқали иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, истеъмолчилар томонидан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан  назоратни  кучайтириш  мақсадида  қабул  қилинди.

Ушбу қарорда прокуратура органларига бир қатор вазифалар юкланди. 

Жумладан:

1. Қарор билан Бош прокурорнинг ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган ўринбосари лавозими киритилди. Бунда,

Бош  прокурор  ўринбосари:

Ўзэнергоинспекция зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни  бажаришга  амалий  ёрдам  кўрсатади;

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолиятини   мувофиқлаштиради.

2. Шунингдек, Ўзэнергоинспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини мазкур қарор билан белгиланган устувор йўналишлар асосида янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни самарали амалга ошириш масъулияти шахсан энергетика вазири ва Бош прокурор ўринбосари  зиммасига юкланди.

3. Бундан ташқари, мавжуд электр ва газ тармоқлари ҳамда қурилмаларининг юкламаси белгиланган меъёрдан  ошган тақдирда, уларга янги истеъмолчиларни улаш қатъиян тақиқланди;

2023 йил 1 мартдан бошлаб электр ва газдан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликлар бўйича тузилган далолатномаларни электрон шаклда расмийлаштириш ва тегишли маълумотларни “E – маъмурий иш” тизимига киритиш   тартиби   жорий   этилади;

Ўзэнергоинспекция 2023 йил 1 майга қадар ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларни онлайн расмийлаштириш учун барча ходимларни махсус планшетлар билан таъминланади;

2023 йил 1 октябрга қадар эса электр ва газ тармоқларига уланишда уланиш нуқталари автоматлаштирилган тарзда инсон омилисиз танлаш  тизими  яратилади; 

Ўзэнергоинспекциянинг ҳар ойда Бош прокурор ўринбосари ва энергетика вазирига ҳисобдорлиги белгиланди.

4. Бош прокуратура Олий суд, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Энергетика вазирлиги билан   биргаликда   бир   ҳафта   муддатда....:

электр энергияси, газ ҳамда водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш орқали талон-тарож қилиш ҳолатларини   ўғрилик  жинояти  сифатида  белгилаш;

Ўзэнергоинспекциянинг электр энергияси ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини   бериш;

Ўзэнергоинспекция томонидан берилган ёзма кўрсатма ва тақдимномаларни бажармаганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб  чиқиб   белгиланган   тартибда   киритиши  кўрсатилди.

  5. Энергетика вазирлиги....:

а) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил якунига қадар ишлаб чиқаришдан бошлаб якуний истеъмолчига етказиб беришгача бўлган барча жараёнларга электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимлари (АСКУЭ, АСКУГ)  тўлиқ  жорий  этилишини  таъминлаш   юклатилди.

Бош прокуратура мазкур тизимлар тўлиқ жорий этилишини  алоҳида  назоратга  олади.

6. Энергетика вазирлиги Бош прокуратура билан биргаликда бир ой муддатда электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини танқидий қайта кўриб чиқиб, янгиланган қоидаларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига   таклиф   киритади.

7. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Энергетика вазири   ҳамда   Бош   прокурор   ўринбосари   белгиланди.

Манба: https://telegra.ph/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>