Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан бюджет буюртмачилари томонидан махсус ахборот порталлари орқали амалга оширилаётган давлат харидларига оид эълонлар доимий равишда ўрганиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва Туркманистоннинг сув ва энергетика хавфсизлиги хавф остида бўлиши мумкин, чунки икки давлат чегарасидаги сув омбори 2040 йилга бориб тўлиқ лойқаланиши мумкин. Тегишли маълумот Марказий Осиё минтақавий экологик маркази (CAREC) томонидан эълон қилинди.
Ўзбекистонда гибрид автомобиллар учун электромобилларники каби давлат рақамлари беришга қарор қилинди.
Наманган вилояти истеъмолчиларининг электр таъминотини янада яхшилаш мақсадида инвестиция дастури доирасида Наманган магистрал электр тармоқлари филиали томонидан Давлатобод туманидаги 220 кВли “Сардор” подстанцияси модернизация қилинмоқда.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Андижон вилоятининг Шаҳрихон, Балиқчи, Бўстон ва Улуғнор туманлари истеъмолчиларининг электр таъминотини янада яхшилаш мақсадида узунлиги 14 км бўлган 220 кВли янги электр узатиш тармоғи ва юқори кучланишли подстанция қурилмоқда.
Халқаро молия корпорацияси Сирдарёда 1580 МВтли ИЭСни қуриш учун 150 млн доллар ажратди ва 1 млрд доллардан ортиқ хусусий молиялаштиришни жалб қилди. Станция газда ишлайди ва бутун мамлакат бўйлаб электр энергиясига бўлган талабнинг 17 фоизини қондириши кутилмоқда.
Бугунги кунда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида трансформация жараёнлари амалга оширилмоқда. Бу эса тизимда замонавий ва инновацион технологияларни жорий этиш, харажатларни қисқартириш, даромад ва инвестицион жозибадорликни ошириб, халқаро бозорларга чиқишда муҳим омил ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 мартдаги фармойиши эълон қилинди. Унга кўра, 2023 йилда республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилади.
Жорий йилнинг 14 март куни Ҳиндистон раислигида ШҲТга аъзо давлатлар Энергетика вазирларининг учинчи йиғилиши онлайн тарзда бўлиб ўтди. Йиғилишда Ҳиндистон Нефт ва табиий газ вазири Ҳардип Сингх Пури, Ўзбекистон Энергетика вазири Ж. Мирзамаҳмудов, Қозоғистон Энергетика вазири Б.Акчулаков, Хитой Халқ Республикаси Давлат Энергетика бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жен Сзиндун, Қирғиз Республикаси Энергетика вазири ўринбосари М. Жакипов, Покистон Энергетика вазири Хуррам Дастгир-Хан, Россия Федерацияси Энергетика вазири Н. Шулгинов, Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазири Жума Далер ва ШҲТ Бош котиби ўринбосари Хан Соҳаил иштирок этди.
Давактив агентлиги ҳузуридаги "UzAssets инвестиция компанияси" АЖнинг (кейинги ўринларда – "UzAssets" АЖ) 2021 йил 19 ноябрдаги "Электрқишлоққурилиш" АЖ акциялар пакетини сотиш тўғрисидаги эълонига мувофиқ қуйидагилар маълум қилинади.
“Қуёшли маҳалла” танлови ғолибларини қуйидаги тартибда мукофотланади.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида ўтказилган матбуот анжумани мазкур ташкилотнинг 2022 йилдаги фаолияти сарҳисобига бағишланди.
Энергетика вазирлиги матбуот хизматига кўра, Навоий ва Самарқанд вилоятларида ҳар бирининг қуввати 100 МВтдан бўлган иккита қуёш фотоэлектр станцияси фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан жорий йилнинг январь-февраль ойларида 55 миллион 876 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.
Жорий йилнинг 11 март куни "Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори имзоланди. Хўш, энди пойтахтда электр энергияси билан боғлиқ муаммо бўлмайдими? Аномал совуқдаги узилишлар қайтарилмайдими? Бунинг учун қандай чоралар кўрилмоқда? Саволларимизга "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Тошкент шаҳар филиали капитал қурилиш бойича директор ўринбосари Беҳзод Кулибаев жавоб берди:
“N.G.” масъулияти чекланган жамияти раҳбари М.Ш. ва бошқалар корхонанинг ишлаб чиқариш цехини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 1 миллион кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Қарорга кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи (йиғимлар) тўлов шаклидан қатъий назар тўловчи – жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади.
Бугунги кунда юртимизда қайта тикланувчи электр манбаларидан фойдаланиш учун қатор имтиёзлар жорий қилган бўлса-да, одамларда қуёш панеллари самарадорлигига нисбатан ишончсизлик йўқ эмас. Ваҳоланки, дунё мамлакатларида қайта тикланадиган энергиядан фойдаланиш тобора оммалашиб боряпти.
Кейинги пайтларда айрим корхона ва ташкилотлар, аҳоли вакиллари ҳам табиий газ, электр энергияси ва ичимлик сувини қонунга хилоф равишда ишлатаётгани фош бўлмоқда. Бундайлар кўпчиликнинг ҳаққидан ҳазар қилишмаяпти.
Республикамизнинг барча ҳудудларида аҳоли хонадонлари қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларидан кенг фойдаланишга ўтмоқда.
Жорий йил февраль ойининг иккинчи декадасида Давлатимиз раҳбари томонидан энергетика соҳасига оид 2 та қарор имзоланди.