ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
MINENERGY.UZ — Платформа: Чилонзор туманида 20 дан ортиқ хонадон имтиёзли шартларда, фоизсиз бўлиб тўлаш йўли билан 3-5 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатмоқда
  • 01.03.2023
  • 189

Платформа

Республикамизнинг барча ҳудудларида аҳоли хонадонлари қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларидан кенг фойдаланишга ўтмоқда.

Жисмоний шахсларга қулайлик яратиш мақсадида Президентимизнинг 2022 йил 9 сентябрдаги фармонига асосан Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси томонидан платформа ишга туширилган.

Ушбу платформа орқали уйдан чиқмаган ҳолда ва имтиёзли нархларда қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини имтиёзли нархларда харид қилиш мумкин.

Хусусан, айни кунларда Чилонзор тумани, 3 - Чарх Камолон маҳалласидаги 20 дан ортиқ хонадон эгалари онлайн платформа  орқали буюртма бериб, қурилмаларни 3 йил муддатга фоизсиз бўлиб тўлаш йўли билан харид қилган ҳолда ўрнатмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан аҳолига қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт·соатига 1000 сўмдан субсидия берилади.

Аҳоли томонидан сотилган электр энергияси учун маблағлар ҳар ой “Солиқ” мобил иловаси орқали фуқароларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

 

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz

Манба: https://t.me/minenergy_uz/7374

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>