Сўнгги 4 кунда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр ҳамда газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида ўтказилган назорат тадбирлари давомида табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан:
Жорий йилнинг 16-18 август кунлари Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги “Лочин” болалар дам олиш оромгоҳида “Ўзбекистон аёли – соғлом оила ва соғлом жамият тимсоли” шиори остида “Энергетика хотин-қизлари халқаро форуми” ўтказилди.
Яқинда 220 кВ кучланишли “Шеробод” подстанциясида 250 МВА қувватли автотрансформатор ишга туширилди.
Тошкент вилояти прокуратураси органлари томонидан энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, дебитор қарздорликни қисқартириш бўйича доимий назорат ўрнатилган.
Президент халқимиз энергетика соҳасида қилган ишлар натижасини қишда сезишини айтди. Хомашё ва ресурслардан қўшимча қиймат яратиш масаласи муҳим эканига эътибор қаратилди.
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ билан ҳамкорликда Жиззах вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида Шароф Рашидов тумани, “Янги диёр” МФЙда жойлашган “M. S.” фермер хўжалигида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Бугун, 15 август куни Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида ўтказилган назорат тадбирлари давомида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан:
Корхонанинг 8-сонли энергоблокида тасдиқланган режага асосан мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан Бош прокуратура ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида Данқара туманида истиқомат қилувчи фуқаро Т.А. томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
# муносабат Бугун ижтимоий тармоқда “Қуёш панеллари учун ягона идентификатор генерация бўлиши керак” сарлавҳали пост эълон қилинди. Унда муаллиф “Яшил энергия” ахборот тизимининг реал воқеликни акс эттиришини шубҳа остига олган.
Бухоро шаҳрида 11 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш орқали нарх-наво барқарорлигини сақлаш ҳамда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан кафолатли таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Бухорога ёки Навоийга сув етказиб беришимиз учун Самарқанддан олиб боришимиз керак. Қанча электр энергияси ва бошқа ресурслар кетади? Масалан, сув учун истеъмолчидан 100 сўм олсак, шунинг 30-40 сўмини электр энергиясига тўлаймиз. Чунки узоқ ҳудудларга сув етказиб бериш учун кучли босимда ишлай оладиган насослар керак бўлади.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм канали орқали Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти катта илмий ходими, техника фанлари доктори Камолиддин Қодиров ҳамда “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети кафедра мудири, техника фанлари доктори Дилшод Қодиров иштирокида овозли чат бўлиб ўтди.
Компаниянинг 2023 йил учун тасдиқланган бизнес режасида ҳам йилнинг зарар билан якунланиши назарда тутилган. Бу электр энергияси қиммат нарҳда харид қилиниб, арзон сотилаётгани билан изоҳланмоқда. 2022 йилда ҳар бир kW.соатдан 39,4 сўмдан зарар кўрилган.
Суҳбатдошимизни энергетика соҳасининг бир вакили, яъни ташкилот матбуот котиби сифатида таҳририятимизга кўп бора таклиф қилганмиз. У билан соҳа ва тармоқдаги муҳим масалаларни ёритишга ҳаракат қилганмиз. Бугунги суҳбатимиз эса тамомила бошқа йўналишда. Бу сафар маънавият масаласи, жамиятнинг маънавий ҳаётидаги айрим ютуқ ва камчиликларни таҳлил этишга жазм қилдик.
Душанба куни АҚШнинг шарқий қирғоқларида содир бўлган кучли бўрон 1 миллиондан ортиқ одамни электрсиз қолдирди.
Энг катта молиявий зарар билан ишлаётган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхатида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” биринчи бўлди, компания 2022 йилни 4,34 трлн сўм зарар билан якунлаган. Ўтган йилда НКМК – 15,4 трлн сўм, ОКМК – 6,67 трлн сўм соф фойда кўрган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “F.Y.” XUJMSH ва “O.K.” МЧЖ масул шахслари ҳудуддаги 10 та кўп қаватли уйга ўрнатилган лифт ҳамда кўча ёритиш чироқларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 908,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганликлари аниқлаган.
Хориждан қуёш фотоэлектр тизимларини тўғридан-тўғри харид қилиш, мамлакат ҳудудига олиб кириш, харидорларга етказиб ҳамда ўрнатиб бериш, шунингдек, уларга сервис хизматлари кўрсатишда ҳам ҳеч бир тадбиркорлик субъектига чеклов қўйилмаган. Яъни аҳоли вакиллари, тадбиркорлар ўзлари истаган тадбиркорлик субъекти билан шартнома имзолаб, ўз ҳудудига қуёш фотоэлектр тизимларини ўрнатиши мумкин.
Ҳукумат мамлакатда электр энергиясидан умумий фойдаланиш учун электр станцияларига сармоя киритмоқда. Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик асосида бешта янги ГЭС қурилади ва буларнинг умумий қиймати ялпи ички маҳсулотнинг 0,2 фоизини ташкил этади. Июнь ойида Ўзбекистон ва Италия ўртасида ялпи ички маҳсулотнинг 14,9 фоизини ташкил этадиган сармоявий ва савдо шартномалари имзоланди.