Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси ва газ учун тўловлар миқдори оширилади (2019 йил августидан буён илк марта). Шунингдек, энергоресурслар истеъмоли бўйича ижтимоий норма жорий этилади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан очиқликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини таҳлил қилиниб, 2023 йил якунлари бўйича Очиқлик индекси натижалари эълон қилинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “T.S.” ва “Ch.T.” оилавий корхонаси раҳбарлари “Дўстлик” ҳамда “Чимган” МФЙ ҳудудидаги тижорат мақсадида фойдаланиб келган дала ҳовлиларини ўзбошимчалик билан электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 241,7 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаганликлари аниқланган.
БАА билан қайта тикланадиган энергия соҳасида ҳамкорлик доирасида Қашқадарё вилоятида 300 Мвт қувватга эга қуёш электр станцияси қурилади.
Хусусан, фуқаро Қ.А. Наманган вилояти Наманган тумани "Элатон" маҳалласидаги яшаш хонадонида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига крипто-актив ва майнинг соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун майнинг қурилмаларини тижорат мақсадларида ноқонуний улаб, 938,2 млн. сўмлик 445,7 минг кВт соат электр энергиясини ўғирлагани аниқланди.
Фармонга кўра, жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий вакиллик органларининг ролини ошириш мақсадида 33 та функция ва ваколатлар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилди.
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга доир давлат Дастурида Энергетика вазирлигига нефть, газ ва электр энергетика соҳаларида тариф ислоҳотларини амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юкланган.
Ўзбекистонда электр энергияси етказиб бериш бўйича намунавий шартномага ўзгартиришлар киритилиши режалаштирилмоқда. Улар аҳоли ва тадбиркорларга электр энергияси таъминотидаги узилишлар оқибатида кўрган зарари учун суд орқали компенсация ундириш имконини беради.
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан 2024 йилги Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқа давлат дастурлари ижроси доирасида Тошкент шаҳридаги объектлар ўрганилди.
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан Бош прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар, шунингдек, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида ўтказилган навбатдаги назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
“Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5-сон, 05.01.2024-y.) қабул қилинди.
Шу кунларда Хитой Халқ Республикасининг қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш ва энергетика соҳасини рақамлаштириш борасидаги тажрибасини ўрганиш мақсадида ташкил этилган пресс-турда энергетика тизими матбуот котиблари ҳамда мамлакатимиз қатор ОАВ ходимлари иштирок этмоқда.
Ҳодиса Шеробод туманида хорижий инвестиция ҳисобидан қурилаётган қуёш фотоэлектр станцияси объектида содир бўлган.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.
2023 йилда Ўзбекистон экспорт қилганидан кўра кўпроқ газ импортини амалга оширди. Етказиб бериш орасидаги фарқ 165 млн доллардан ошди. «Газета.uz» мамлакат ичида улкан газ захиралари бўлишига қарамай, бу ҳолат юзага келишига сабаб бўлган омилларни ўрганишга ҳаракат қилди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди. Кеча электр станциялар орқали жами 250 млн кВт·соат, режадагига нисбатан 5 фоиз кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 44,5 млн кубометр табиий газ, 21,2 минг тонна кўмир ҳамда 11,1 минг тонна мазут ёқилди.
2023 йил охирида Ўзбекистонда газ қазиб олиш қарийб 5 млрд куб метрга камайди. Нефт ва газ конденсати ишлаб чиқариш ҳам қисқарди. Шу билан бирга, кўмир қазиб олиш 15,5 фоизга — 6,2 млн тоннагача кўпайди. Электр энергияси, бензин ва дизел ишлаб чиқариш ҳам ошди.
Президент томонидан имзоланган Қонун билан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига республика ижро этувчи ҳокимият органларининг номларини мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Президент томонидан имзоланган Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.