«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга доир давлат Дастурида Энергетика вазирлигига нефть, газ ва электр энергетика соҳаларида тариф ислоҳотларини амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юкланган.
Унга кўра, вазирлик ҳужжат лойиҳасини жорий йилнинг май ойига қадар ишлаб чиқади ва унда:
Маълумот учун, энергетика вазирлиги ўтган йилнинг сентябрида 1 куб метр газнинг таннархи 1 890 сўм, 1 кВт.соат электр энергияси таннархи эса 970 сўмга тушаётганини билдирган эди. 2022 йилнинг май ойида берилган худди шундай маълумотга кўра эса 1 куб метр газнинг таннархи 1400 сўм, 1 кВт.соат электр энергияси таннархи эса 800 сўм деб эълон қилган.
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, рақамларнинг бир йилда бу тахлит ошгани (газ таннархи 35 фоизга, электр энергияси таннархи эса 21,25 фоизга) «таннархни шишириш» билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Иқтисодчи, ўз навбатида, 3 йил аввал Давлат раҳбари энергетика соҳасининг энг катта вазифаси деб таннархни камайтиришни белгилаганини, шу жумладан, вазирликнинг ўзи ҳам таннархни камайтиришни «стратегик йўналишлардан бири» деб атаганини эслатиб ўтади.
Манба: https://xabar.uz/mahalliy/ozbekistonliklarni-bu-yil-gaz-va-svet-narxlarida
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати