ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига республика ижро этувчи ҳокимият органларининг номларини мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди
  • 20.01.2024
  • 117

Президент томонидан имзоланган Қонун билан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига республика ижро этувчи ҳокимият органларининг номларини мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва бошқа қонунларга Ўзбекистон Республикасининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг ҳамда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг, Ўзбекистон Республикасининг Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциянинг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлигининг номларини ва ваколатларини аниқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

Ушбу Қонун аграр ҳамда мудофаа саноати соҳаларидаги республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизимини шакллантиришга хизмат қилади.

Манба: ЎРҚ–898-сон, 17.01.2024-й.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>