“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан 2023 йил январь-июнь ойларида магистрал электр тармоқлари орқали 35 миллиард киловатт соат электр энергияси узатилиб, режа 101,4 фоизга бажарилди. Ўсиш суръати 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 106,1 фоиздир.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари иштирокида Улуғбек Ўринов маълум қилди.
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда жойларда ўтказилаётган назорат тадбирларида Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, “Ғайрат” МФЙда фуқаро Ш.Э. томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Июл ойида қуёш панеллари сотиб олиш ва ўрнатиш билан боғлиқ юзлаб тендер савдолари ўтказилди. Уларнинг айримларида бошқа соҳаларга ихтисослашган, қуёш панели ўрнатиш тажрибаси бор-йўқлиги номаълум фирмалар ғолиб деб топилган. Айнан панеллар борасида тажрибага эга компаниялар эса улардан арзонроқ нарх таклиф қилган бўлса-да, тендерни юта олмаган.
«Ўзбекистон — 2030» стратегияси лойиҳасида мамлакат жамоат транспортини «электробус ва электромобиллар» билан янгилаш таклиф этилган. Шунингдек, жамоат транспортини экологик тоза ёқилғига ўтказиш назарда тутилган. Ҳужжатда электрда ҳаракатланувчи транспортларнинг бошқа турлари келтирилмаган.
Кейинги кунларда Қашқадарё вилоятида ҳам электр таъминотида тез-тез узилишлар кузатилмоқда. Албатта ушбу ҳолат кенг жамоатчиликнинг эътирозига сабаб бўлмоқда.
Пойтахтдаги ҳудудлар навбатма-навбат чироқсиз қолишда давом этмоқда. Буни масъуллар турли сабаблар билан изоҳлашмоқда. Лекин бирон жойда трансформаторлар янгиланаётгани ёки қўшимча ўрнатилаётгани ҳақида қувончли гап-сўзлар бўлаётгани йўқ. Хўп, борининг қувватини, ишга яроқлилигини аномал совуқ учун асраб қўяётган бўлсак, ёзда одамлар ҳар қандай ҳолатда чидаб яшаса бўлаверадими?
Кейинги кунларда Қашқадарё вилоятида ҳам электр таъминотида тез-тез узилишлар кузатилмоқда. Албатта ушбу ҳолат кенг жамоатчиликнинг эътирозига сабаб бўлмоқда.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан кўрсатилаётган электрон хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда истеъмолчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 2023 йил 2 август соат 00:00дан 3 август соат 22:00 гача Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилишини маълум қиламиз.
Навоий вилоятида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган оилавий корхона аниқланган. Қўлга олинган оилавий корхона эгаси майнинг крипто-активлари қурилмасини электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, давлат ва жамият манфаатларига 984 млн сўм зарар етказган.
Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида давлат–хусусий шериклик тамойили асосида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан қуввати 1500 МВт бўлган янги иссиқлик станцияси қурилиш ишларининг биринчи босқичи якунланмоқда.
Озарбайжонда сафарда бўлган “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбарияти “AzerEnergy” ОАЖнинг электр станциялари, подстанциялари, лаборатория, ўқув маркази ва рақамли бошқарув марказида бўлиб, қатор учрашувларда иштирок этди.
«Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиалига қарашли 220 кВ кучланишли «Қарши» подстанциясида АТ-1-220 кВ автотрансформатор газ ҳимоясидан авариявий ўчгани сабабли, созлаш-синаш ишларини олиб бориш зарурияти туфайли бугун ярим кечаси, яъни 2023 йил 28 июль санаси соат 00:00 дан тонгги 06:00 гача АТ-1 трансформаторини таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Биз Англияда энергия тақчиллиги ўсиб бораётгани ҳақидаги хабарларга ўрганиб қолганмиз, аммо ажабланарлиси шундаки, Қўшма Штатлардан рақамлар билан янгиликлар камроқ келади ва бугунги кунда у ерда вазият умуман яхши эмас.
«Ishonch» газетасининг 2022 йил 12 апрель сонида мутахассис Юсуп Камалов билан суҳбат («Шамолдан нур»)ни ўқиб, бундан роса ўттиз бир йил муқаддам айни мавзуда ёзганим ёдимга тушди. Уни ўша даврда чиқиб турган «Мулоқот» журнали (1991, №4) нимагадир аёвсиз қисқартириб, икки абзац ҳажмида чоп этган эди. У замонда юртимиз энди мустақил бўлган, иқтисодий қийинчиликлар авжида эди, шунинг учун ҳам мақоладаги таклиф ва мулоҳазалар деярли ҳеч кимнинг назарига тушмади. Экологияга зиён етказмаган ҳолда энергия олиш энг муҳим муаммога айланган ҳозирги пайтда унга сал-пал қалам теккизган ҳолда сиз, азизларга илиндим.
Покистон ҳукумати мамлакатда 1 кВт·соат электр энергияси нархини 5,75 ПКРга (кВт·соати 2 АҚШ центи) оширишга рухсат берди, бу эса 19 фоиз ошганини билдиради.
Қирғизистонда электр энергияси тақчиллиги сабабли уч йил муддатга энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат жорий этилади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Садир Жапаровнинг матбуот хизмати хабар берди.
Бугун "Hududiy elektr tarmoqlari" Samarqand hududiy filiali | Rasmiy kanali’да “«Svet» yo‘q! Kim aybdor?” номли мақола эълон қилинди.
“Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–856, 17.07.2023 й.) Президент томонидан имзоланди
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги янги раҳбари, жаноб Анди Аранитасининг тайинлови муносабати билан мазкур банкнинг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жужанна Ҳаргитаи хоним бошчилигидаги делегацияси ўртасида учрашув ўтказилди.