ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
“Ўзэнергоинспекция”: Жалақудуқ туманида фуқаро электр тармоғига ноқонуний уланиши натижасида тизимга 191,5 млн сўм зарар етказилгани аниқланди
  • 03.08.2023
  • 142

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда жойларда ўтказилаётган назорат тадбирларида Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, “Ғайрат” МФЙда фуқаро Ш.Э. томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Фуқаро Ш.Э. ўзига тегишли “Ошхона”нинг электр қурилмаларини тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, 427,7 минг кВт·соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган ва бу билан таъминот корхонасига 191,5 млн сўмлик зарар етказилган.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга қилинди.

Назорат тадбирлари давом этмоқда.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/8604

https://uzenergoinspeksiya.uz/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>