ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Ҳисоб палатаси ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида жамоатчиликка ҳисобот бериб боради
  • 20.07.2023
  • 242

“Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–856, 17.07.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

✅ Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра:

➡️ Ҳисоб палатасига оз миқдорда талон-торож қилинганлиги ва давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат молиявий назорати органларига эса оз миқдорда талон-торож қилинганлиги учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузиш ваколатлари берилди.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, Ҳисоб палатаси:

♦ молия йилининг биринчи ойида молия йили учун иш режалари тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради;

♦ назорат тадбирлари натижалари бўйича аниқланган молиявий ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг бартараф этилиши тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якунларига кўра, чоракдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради, бундан давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олган маълумотлар мустасно;

♦ ҳар чоракда камида бир марта ўз фаолияти тўғрисида жамоатчилик олдида ОАВ вакиллари иштирокида ҳисобот бериб боради.

☑️ Қонун билан Ҳисоб палатаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларига қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритишга ҳақлилиги белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш  ⇒  https://t.me/huquqiyaxborot

Манба: https://t.me/huquqiyaxborot/14141

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>